A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Халқаро Қуръон мусобақаларига бағишланган конференция
PDF Босма E-mail

 

 

«Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш маркази» халқаро Қуръон мусобақаларига бағишланган ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Йиғилиш 1432/6/26-27 (29-30 май) кунлари ташкилотнинг Жиддадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди.

Йиғинга марказнинг бош котиби Шайх Абдуллоҳ Басфар раислик қилди. Унда Ислом ўлкаларидан Қуръон илми бўйича ўттиздан ортиқ етук мутухассислар иштирок этди. Жумладан, Миср қорихоналари раиси Шайх Аҳмад Муъасровий, марказ илмий мажлиси раиси Шайх Айман Сувайд ва бошқа бутун дунёдаги халқаро мусобақалар раҳбарлари иштирок этдилар. 
Йиғинда халқаро Қуръон мусобақаларидаги тажрибалар ўзаро алмашилди, мусобақаларда қўйилаётган шартлар ўртага ташланди, ҳакамлар тайинлашда ўзаро кўмаклашиш ишлари кўрилди. Шунингдек, халқаро мусобақаларга номзодларни саралаш учун маҳаллий мусобақаларга жиддий эътибор бериш лозимлиги алоҳида баҳс қилинди. Мусобақаларда иштирок этаётган номзодларнинг қалбаларида иймон озуқаларини зиёда этиш йўллари, халқаро мусобақаларнинг кишилик жамиятидаги ижобий таъсирлари ўрганилди. Йиғин якунида халқаро Қуръон мусобақаларининг илмий, идоравий ва барча жабҳаларида ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро кўмаклашиш ишларини йўлга қўйишга оид тавсиялар тақдим қилинди.