A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни овоз ёрдамида ўргатиш лойиҳаси ниҳоясига етди
PDF Босма E-mail

 

 

Мадинаи Мунавварада жойлашган, Қирол Фаҳд номидаги мусҳаф чоп қилиш босмахонаси уч йиллик меҳнат натижасида Қуръони Каримни овоз ёрдамида ўргатиш лойиҳасини ниҳоясига етказди.

Матбаа раиси Муҳаммад Солим ибн Шадид ал-Авфий маълум қиладики, бу лойиҳа интернетда махсус саҳифа очишдан иборат бўлган. Саҳифада машҳур қориларнинг тиловатлари жойлашган. Тиловатлар қироат шайхлари тарафидан бир неча турдаги қироатларда тартил билан ўқилган. Мазкур саҳифа кўриш қуввати паст ҳамда умуман кўр бўлган кишиларга ҳам мўлжалланган. Саҳифадаги ҳар бир нарса ёзувда кўрсатилиши билан бирга, товуш билан ҳам ифодаланади. Мисол учун, саҳифанинг бирор бўлимини очмоқчи бўлган ёки бирорта қироатни тингламоқчи бўлган киши жиҳоз ишоракашини саҳифа устида юргизса, саҳифадаги буйруқлар ўқиб эшиттирилади ва у шунга қараб, ўзи хоҳлаган буйруқни амалга ошириши мумкин бўлади. Кўзи ожиз одам ишоракашни саҳифанинг ўнг қирғоғига олиб келса, ишоракашнинг ўнг қирғоққа етгани, чап қирғоққа олиб келса, чап қирғоққа етгани товуш билан билдириб турилади. Ишоракаш қайси қорининг исми устига келса, ўша қорининг исми овоз билан эшиттирилади. Қироатларни танлаш, сура ва оятларни белгилашда ҳам худди шундай.
Бундан ташқари, бу саҳифа энг содда ва энг қулай тарзда ишлангани билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Ундан мутахассислар ҳам, янги ҳаваскорлар ҳам бирдек фойдаланиши мумкин. Саҳифа қуйидаги линкда жойлашган:

http://qsound.qurancomplex.gov.sa

(«Ахбарул-Қуръанил-Карим» сайтидан олинди)