|
Тотористон республикасида “2012 йил Қуръони карим йили” дея эълон қилинди |
|
|

Тотористон республикаси аҳолисини Қуръони карим билан янада кўпроқ таништириш ва бу борада кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш мақсадида бу республикада 2012 йил Қуръони карим йили деб эълон қилинди.
Тотористон республикаси мусулмонлари идораси кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида бу республикада 2012 йил –Қуръони карим йили деб эълон қилинди. Мажлисда сўзга чиққан Тотористон муфтийси ва республика мусулмонлари диний идорасининг раиси Илдус ҳазрат Файзов Тотористонда 2012 йил Қуръони карим йили дея эълон қилинганининг аҳамияти ва ўрнига ишора этиб, таъкидладики, мусулмонлар диний идораси, тотор уламолари ва руҳонийлари Қуръони карим йилида Қуръон мавзусига бағишланган лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этишади. Хабарда айтилишича, Россия Ислом университети ректори Муҳаммедшин келгуси ҳафталар давомида Тотористонда ўтказиладиган мажлис ва йиғилишларда “Қуръони карим” йилидаги дастурлар ва лойиҳаларни эълон қилиб боради. |