Риёзда Қуръонни ҳифз этиш мусобақаси ўтказилади
Босма

Қуръони Каримни ҳифз этиш ўн тўтинчи халқаро конференцияси жорий йилнинг 27 февраль куни Арабистоннинг Риёз шаҳрида бўлиб ўтади.

 

«Arab News» газетасидан иқтибос олиб хабар берилишича, мазкур мусобақа Арабистон вақф ва исломий ишлар вазирлигининг ташаббуси ҳамда мамлакат мудофаа вазири Салмон бин Абдулазизнинг бошчилигида бир ҳафта давомида Риёз шаҳрида ўтказилади.
Арабистон вақф ва исломий ишлар вазири Солеҳ оли аш Шайхга кўра, бу мусобақа ҳар йили Қуръон таълимотлари билан таништириш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида вақф вазирлиги томонидан ўтказилади.