A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қирғизистон жомеъ масжидида қуръоний тадбирлар кенгаймоқда
PDF Босма E-mail

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳар жомеъ масжидида Қуръондан таълим бериш дастурлари ва фаолиятлари кенгайган.

 

Бу жомеъ масжидда қуръоний фаолиятлар бўйича бир кунда камида учта дастур бажарилади.
Бомдод намозидан сўнг Қуръони Карим тажвиди ва тартилидан сабоқ берилиши, аср намозидан сўнг «Ҳадислар мажлиси» деб номланган тадбирда Қуръони Карим ва ҳадислар фазилатларидан таълим берилиши, Бишкек шаҳар қозиси томонидан душанба, чоршанба ва жумъа кунлари шом намозидан сўнг Қуръон тафсиридан дарс берилиши, шунингдек, шанба, сешанба ва пайшанба кунлари шом намозидан сўнг Қирғизистон «Иймон» маркази директори Неъматуллоҳ томонидан Қуръони Карим тафсири бўйича ўқув машғулотлари ўтказилаётгани юқоридаги сўзнинг ёрқин далилидир.
Қайд этиш керакки, бу диний ва қуръоний фаолиятлар Қирғизистон тарихида илк бор мазкур масжидда амалга оширилмоқда ва бугунги кунгача мамлакатнинг ҳеч бир масжидида бундай кенг қамровли лойиҳалар бажарилмаган.