A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Халқаро конференцияси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

«Қуръони Карим ва суннати набавий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг илмий мўъжизалари» олтинчи халқаро конференцияси жорий йилнинг 13-15 март кунлари Қоҳира шаҳридаги «Ал Мансура» университетининг муҳандислик факултетида бўлиб ўтди.

 

Мисрда нашр этиладиган «البلد» газетаси хабар беришича, бу конференция Қуръони Карим ва суннати набавий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг илмий мўъжизалари жамиятининг ташаббуси ва «Ал-Мансура» университетининг ҳимояси билан бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз: Қуръони Карим ва суннати набавий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг илмий мўъжизалари олтинчи халқаро конференциясида Ал-Мансура шаҳар университетининг ректори Саййид Абдулхолиқ ва Қуръони Карим ва суннати набавий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг илмий мўъжизалари жамиятининг бош котиби Абдуллоҳ ал-Муслиҳлар ҳам иштирок этишди.
Тадбирда Миср ва Ислом оламининг бир гуруҳ уламо ва мутафаккирлари, шу жумладан, Абдуллоҳ ал-Муслиҳ, Миср Миллий тадқиқот муассасасининг ўқитувчиси Аҳмад Ҳижозий, Қоҳира Қуръони Карим мударрислари муассасасининг раиси Муҳаммад Имомдовуд, Исломий тарғибот халқаро марказининг директори Яҳё Вазирий ва Қуръони Карим ва суннати набавий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг илмий мўъжизалари жамиятининг илмий маслаҳатчиси Абдулжавод ас- Совийлар мавзу бўйича маъруза қилишди.