A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Голландияда Қуръони каримни ҳифз этиш мусобақаси ўтказилади
PDF Босма E-mail

Яқин кунлар ичида Голландиянинг «Иқро» жамияти мамлакатнинг «Ҳовфдурб» шаҳрида болалар ва ёшларга мўлжалланган илк Қуръони Карим мусобақасини ўтказмоқчи бўлмоқда.

 

Мисрда босиладиган «اليوم السابع» газетаси хабар беришича, бу мусобақа голландиялик болалар ва ёшлар, шунингдек, бу ўлкада яшовчи Араб ўлкаларининг ёшларини Қуръони Каримни ҳифз этишга янада кўпроқ қизиқтириш мақсадида ўтказилади.
Голландия «Иқро» жамиятининг назоратчиси Мустафо Аттамана бу хусусда тўхталар экан, таъкидладики, бу мусобақа саккизта наминацияда ва турли ёшдагилар гуруҳлари орасида, шу жумладан, 12 ёшгача бўлган иштирокчилар учун Қуръони Каримнинг икки порасини ҳифз этиш, 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида беш порани ёдлаш, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида ўн порани ёдлаш, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида ўн беш порани ёдлаш ва 18 ёшдан 20 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида 20 порани ёдлаш бўйича ўтказилади.