A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тотористонлик болалар Қуръони карим мусобақасида беллашишди
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримнинг ҳифз ва қироат мусобақаси жорий йилнинг 25 март куни татар болалари орасида Татаристон республикаси Нижный Комск шаҳар жомеъ масжидида бўлиб ўтди.

 

Бу тадбир Татаристонда эълон қилинган «2012 йил – Қуръони Карим йили» дастурлари асосида мазкур туманнинг турли минтақаларидан келган 40 нафар ўғил ва 30 нафар қиз болалар иштирокида ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари Қуръони Каримнинг тўлиқ ҳифзи ва қироати, 15 порасининг қироати, 10 порасининг қироати ва исталган поранинг қироати наминацияларида беллашишди.

Ўғил болалар гуруҳининг Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этган татар қори ва Россия Ислом университетининг ўқитувчиси Қосим Абдулжалил бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати татаристонлик таниқли уламо ва қуръоний мутахассислар – Расул Хайруддинов ва Райҳон Нажмиддиновлардан иборат эди.

Шунингдек, мусобақада қиз болалар гуруҳининг қуръоний билим ва маҳоратларини аёллардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади.

Қайд этиш керакки, тадбир якунида мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совға ва мукофотлар тақдим этилди.