A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тотористонда Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим қироати мусобақаси шу йилнинг 30 март куни Татаристон республикаси мусулмонлари диний идорасининг ташаббуси ила Чистопол ва пойтахт Қозон шаҳарларида ўтказилди.

 

Бу мусобақа Татаристонда эълон қилинган «2012 йил – Қуръони Карим йили» дастурлари асосида Чистопол шаҳрининг «Анас» жомеъ масжиди ва Қозон шаҳрининг еттита минтақасида ўтказилди.
Бу ҳақда маълумот берган Татаристон республикаси мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Қуръони Карим қироати мусобақаси икки ёшдан етти ёшгача ва етти ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар иштирокида бўлиб ўтди.
Хабарда айтилишича, тадбир якунида республика мусулмонлари диний идораси томонидан мусобақа ғолибларига қимматбаҳо мукофот ва совринлар тақдим этилди.