A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
PDF Босма E-mail

Босния пойтахти бўлган Сараево шаҳрида жойлашган «Бакр Бобо» номли жомеъ масжидида энг катта Қуръон оятлари битилган плакат ўрнатилди. Бу плакатга  Нур  сураси  оятларидан битилган бўлиб унинг умумий узунлиги 45 метрни ташкил қилади. Мазкур плакат тош бўлакларидан иборат бўлиб масжиднинг ички қисмига ўрнатилди.

Ушбу оятларни Босниядаги араб имлоси мутахассисларидан бўлган машҳур хаттотларнинг бири Хазим Нуманович қоғозга туширган ва Босниянинг Яблоница минтақасидаги мутахассислардан бири уни тошга ўйиб кўчирган.
Масжид ишларини юритувчи Амин Шафракичнинг баён қилишича ушбу тош бўлаклари 45 бўлакдан иборат бўлиб ҳар бирининг вазни 50 килограмдан иборат. Бу бўлаклар меҳроб олдидан бошлаб қўйилиб чап тарафга қараб борилди ва масжид атрофида айланиб меҳробнинг ўнг томонигача етиб келди. Оятлар  Нур  сурасига мансуб бўлганлиги учун улар махсус чироқлар билан ёритилди.
Туркиянинг Бўрса шаҳридан бўлган бир тижоратчи ушбу жараёнга ҳомийлик қилди ва масжидни тўлиқ битказиш учун маблағ тўплашда яқиндан ёрдам берди.
Ушбу масжид қурилишининг биринчи тоши 30 октябрь 2009 йил қўйилиб 27 июль 2011 йил расмий танталар муносабатида очилган. Масжид қурилиш ишлари 9 ой давом этган. Мазкур масжид қадимий ёдгорликлар билан енма-ён «От майдон» номли майдонда жойлашган. Мазкур масжиднинг қурилиш тарихи мелодий  1544 йилга бориб тақалади.

 

Манба: Iqraa.com