A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
PDF Босма E-mail

Ислом оламининг дастурчи-мутахассислари илк маротаба кар-соқовларга мўлжалланган махсус DVD-форматли диск тайёрлашди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, дискда Қуръони Карим оятлари имо-ишора орқали тушунтириб берилади.

 

Ушбу хайрли лойиҳани Урдун (Иордания)даги «Ҳифзул Қуръон» жамияти амалга оширишга муваффақ бўлди. Мислсиз дастурни тайёрлаш мобайнида мутахассислар кўплаб Қуръон тафсирларию изоҳларини ўрганиб чиққан ҳамда улардан ўзига хос равишда фойдаланишган.
Савобли ишга бош-қош бўлганлар қаторидаги лойиҳа раҳбари – Аҳмад Алаеднинг таъкидлашича, Қуръони Каримни имо-ишоралар орқали тушунтирадиган ушбу таржима дастурига деярли 5 йил сарфланган.
«Натижада, тўлиқ Қуръони Карим таржимасини ўз ичига олган 60 дона диск тайёрланди», - дейди А. Алаед.
Дисклар нарҳи у қадар қиммат ҳам эмас. Ҳар бир диск, тахминан, 3 долларни ташкил қилади. Бугунги кунда Ислом оламининг ногирон (кар-соқов) вакилларига мазкур дискларни етказиш чора-тадбирлари йўлга қўйилмоқда.

 

Энг ожиз банда тайёралади