A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим қироати мусобақаси жорий йилнинг 5 май куни Афғонистон Ислом республикаси Балх вилояти маркази Мазори шариф шаҳрида ўтказилди.

 

Мазкур мусобақада Тахор вилоятидаги 30 та қуръоний марказ қорилари иштирок этиб, ўзаро беллашишди.
Мусобақанинг очилиш маросимида мамлакат Исломий иқтидор партиясининг шимолий масъули Абдуррауф Тавоно, Афғонистондаги таниқли уламо ва диний мутафаккирлар, шу жумладан Мавлавий Муҳаммад Иброҳим, Мавлавий Башир Тахорий ва Каримийлар сўзга чиқиб, Ислом душманларининг жиноятларини кескин қоралаш билан бирга, Қуръонни мағлуб бўлмас улуғ китоб, Қуръон душманларини эса мағлуб бўлганлар деб аташди.
Тадбир бошида сўзга чиққан Абдуррауф Тавоно жумладан таъкидладики, Қуръон самовий ва қудратли китобдир ва унинг устидан ҳеч бир Тоғут кучи ҳукумат ўрнатолмайди. Ислом душманлари, айниқса, халқаро сионизм мусулмонларга қарши ҳар қандай жиноятдан таб тортишмайди ва агарда Қуръони Карим насроний роҳиб томонидан ёқиб юборилган бўлса –да, унинг ортида разил ва палид сионистик тўдалар ҳам турибти.