A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
PDF Босма E-mail

Чеченистон республикаси пойтахти Грозный шаҳрида жорий йилнинг 15 май куни Қуръони Карим ҳофизларини тайёрлаш мадрасаси очилади.

 

Рамазон Қодиров – Чеченистон президенти 5 май куни республика муфтийси ва мусулмонлар диний идорасининг раиси Султон Мирзоев, президент офиси қошидаги диний ва ижтимоий ташкилотлар билан ишлаш бўлими раиси Бойали Тавсиев, президент маслаҳатчиси, «Йўл» телеканалининг директори Адҳам Шаҳидов, Грозный шаҳридаги Россия Ислом университети ректори Абдураҳим Мотошев, бир гуруҳ диний уламо ва мутафаккирлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу ҳақда хабар берар экан, мазкур мадрасанинг очилиш маросимини махсус ташкилий қўмита ўтказишини айтди.
Хабарда айтилишича, Чеченистон президенти Адҳам Шаҳидовни Қуръони Карим ҳофизларини тайёрлаш мадрасасининг очилиш маросимини ўтказувчи махсус қўмитанинг раиси этиб сайлади ва ушбу тадбир юксак даражада ўтказилиши зарурлигини таъкидлади.
У эслатиб ўтдики, Чеченистонда карим ҳофизларини тайёрлаш мадрасасининг очилиши муҳим воқеадир ва келажакда ҳам ўнлаб Исломий фанлар ва Қуръон ҳофизлари ва қориларини тайёрлаш мадрасалари очилади.