A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Халқаро форум Нигерияда минглаб Қуръони карим тарқатмоқда
PDF Босма E-mail

Исломий ёшлар халқаро форуми Нигерия Республикасида минглаб Қуръони Карим тарқатди. Ушбу Қуръони Каримлар мадрасаларга ва масжидларга ва оддий фуқароларга тарқатилди. Шуни айтиб ўтиш керакки адади 160 милионга етадиган Нигерия аҳолисининг 70 фоизи мусулмонларни ташкил қилади. Тарқатилган китоблар қуйидагилардаг иборат:

 

9000 нусха Қуръони Карим (араб тилида).
3500 нусха Қуръони Каримнинг инглиз тилидаги изоҳли таржимаси.
10000 нусха Қуръони каримнинг ҳувса тилидаги изоҳли таржимаси.
10000 нусха Ёсин сураси пораси.
30000 нусха Набаъ сураси пораси.
Ушбу фурсатдан фойдаланганлар бу савобли ишга бел боғлаган Халқаро форумга ва эҳсон эгаларига ўз ташаккурларини билдириб, Аллоҳ таолодан эҳсонлари савобини зиёда қилиб беришини ва ишларига муваффақият ато этишини сўраб қолишди. Мазкур китобларнинг тарқатилиши бу Исломий китобларни турли тилларда нашр қилиш мақсадида қилинаётган ҳаракатлар самарасидир. Бундан кўзланган мақсад чет давлатлардаги исломий манбаларга бўлган талабларни қондириш ва мусулмон ёшларнинг қалбида исломий маданиятни жойлаштириб, уларнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш, ҳамда бошқа дин эгаларига пок Ислом динини танитишдир.