A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
"XXII Республика қорилар мусобақаси"нинг видеодиски сотувга чиқарилди
PDF Босма E-mail

Ассалому алайкум, муҳтарам ихлосмандлар!
Мана, бир неча ўн йилдирки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Республика қорилар мусобақаси ўтказиб келинади. Анъанага мувофиқ жорий йилнинг 17 апрель куни ушбу мусобақанинг якуний босқичига Тошкент шаҳридаги тарихий ва мухташам «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди мезбонлик қилди.
Мусобақанинг якуний қисмида иштирок этган қорилар ва қориялар Республикамизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган Қуръони Карим ихлосмандларини Аллоҳ таолонинг гўзал каломи тиловатидан баҳраманд этишди. Шунингдек, таниқли қориларимиз мусобақадан ташқари иштирок этиб, йиғилганларни ўз тиловатлари билан хушнуд этдилар.
Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус дипломи ва совғалари ҳамда мусобақа мезбони «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди эсдалик совғалари ҳам тантанали равишда топширилди.

Муаллиф:  «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди  www.kamolon.uz 
Номи:  «XXII Республика қорилар мусобақаси». (2 та DVD)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2012
Нархи:  11 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун манзил ва телефон:
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Камолон кўчаси 71-уй «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди, Тел: (+99-8-71)-227-09-83

Интернет сайти: www.kamolon.uz  E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.  

Ушбу видио дискда тўлиқ «XXII Республика қорилар мусобақаси» иштирокчилари ва таниқли қориларимизнинг Қуръони карим тиловати билан танишасиз.

Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака шахарлари (+998 90) 322 25 22
Андижон шахри (+998 74) 731 33 33