A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Арабистонда Қуръонга хизмат кўрсатиш халқаро мукофотининг ғолиблари тақдирланади
PDF Босма E-mail

«Қуръонга хизмат кўрсатиш бешинчи халқаро мукофоти»нинг ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг муборак рамазон ойида Қуръони Каримни ҳифз этиш халқаро жамиятининг ташаббуси ила Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Мадинада босиладиган «المدينة» газетаси хабар беришича, мазкур тадбир Арабистон қиролининг назорати остида бўлиб ўтади ва унда Қуръониий университетлар, марказлар ва жамиятларнинг мутахассис ва тадқиқотчилари, шунингдек, шайхулқурролар, жаҳон миқёсидаги Қуръони Каримни ҳифз этиш марказларининг кузатувчи ва директорлари  ҳамда спутник каналлари иштирок этишади.

Бу соврин 10 та наминация бўйича, шу жумладан, «1433 қамарий йилда Қуръонга хизмат кўрсатишда энг фаол шахс», «Энг зўр Қуръони Карим факултети», «Энг зўр Қуръон мусобақаси», «Энг зўр Қуръон жамияти», «Қуръони Каримни ҳифз этишда энг ибратли марказ», «Қуръони Каримни ҳифз этиш бўйича энг зўр мадараса», «Энг зўр Қуръоний телекўрсатув», «Энг зўр Қуръон сайти», «Жаҳоннинг энг кекса шайхулқурроси» ва «Қуръонни ўрганиш бўйича энг зўр тадқиқот» наминацияларининг ғолибларига тақдим этилади.