A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Рамазон ойининг маънавияти» халқаро сурат мусобақаси ўтказилади
PDF Босма E-mail

«Рамазон ойининг маънавияти» деб номланган иккинчи халқаро сурат мусобақаси турли ўлкаларда «Studio Basel»нинг ташаббуси ила ўтказилади.

 

«al-kanz » ахборот сайти хабар беришича, Дубайдаги «Studio Basel»нинг ташаббуси ила бўлиб ўтадиган бу халқаро беллашувда бутун дунё миқёсидан қизиқувчилар мутахассислик камералари ёки мобил телефонлар орқали рамазон ойининг фазосидан олинган расмларини мусобақага иштирок этиш учун йўллашлари мумкин.

Ташкилотчиларнинг айтишича, ҳакамлар ҳайъати томонидан сайланадиган энг зўр юзта расм китоб шаклида чоп этилади.

Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган кишига икки минг доллар, иккинчи ўринни эгаллаган кишига минг доллар ва учинчи ўринни эгаллаган шахсга беш юз доллар миқдорида пул мукофотлари тақдим этилади.

Қизиқувчилар ўз суратларини мусобақанинг www.capturethespiritoframadan.org адресидаги интернет сайтига йўллашлари ва мусобақа қонун-қоидалари билан танишиш учун эса www.facebook.com/RamadanPhotography сайтига мурожаат этишлари мумкин.