A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қатарда Қуръони каримни ҳифз этиш умумий мусобақаси ўтказилади
PDF Босма E-mail

«Шайх Фаҳд бин Жосим бин Жабр оли Соний» номидаги Қуръони Каримни ҳифз этиш ўн биринчи мусобақаси жорий йилнинг 1-2  август кунлари Қатарда бўлиб ўтади.

 

Қатарда босиладиган «الراية» газетаси хабар беришича, бу мусобақа Қатар арабий спорт клуби маданият қўмитасининг ташаббуси ила ўн биринчи йил ўтказилмоқда ва қатарлик фуқаролар мазкур мусобақа ўтказилишини катта қувонч ва қизиқиш билан кутиб олишди.

Ушбу мусобақа 18 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Каримнинг тўлиқ ҳифзи ва тажвиди, 15 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Каримнинг 20 пораси  ҳифзи ва тажвиди, 12 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Карим 10 порасининг ҳифзи ва тажвиди ҳамда 8 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Карим 5 порасининг ҳифзи ва тажвиди наминацияларида ўтказилади.