A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Душанбада жойлашган қамоқхонада маҳкумлар ўртасида Қуръони Мажид тиловати бўйича мусобақа ўтказилган
PDF Босма E-mail

Би Би Си мухбирларининг хабар беришича, жазо муассасаларида илк бор йўлга қўйилган мазкур тадбир Тожикистон Адлия вазирлиги ва Исломий марказ ва қамоқхона раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган.

 

Тожикистон қамоқхоналарида ноқонуний диний фирқаларга аъзоликда айбланиб, юзлаб инсонлар сақланиши айтилади. Қуръон тиловати мусобақасини ўтказишдан мақсад эълон қилинмаган, фақат айтилганки, тадбир маҳбусларнинг хоҳиши асосида ўтказилган. Маҳкама томонидан турли диний айбловлар билан қамалган турли хил исломий гуруҳларнинг тарафдорлари ва аъзолари бор.
Маълумотларга кўра, Тожикистондаги баъзи қамоқхоналарда гуруҳлар ўзларининг турли тарғибот ишларини олиб боришга муваффақ бўлиб, маҳбуслар ичидан ўзларига янги аъзолар танлаб олишга ҳаракат қилмоқдалар.
Шундан келиб чиқиб, ҳукумат қамоқхоналарда маҳбусларни Исломнинг расман қабул қилинган йўл-йўриқларига жалб қилишга ҳаракат қилиш мақсадида бундай мусобақаларни ташкил қиляпти, дейиш мумкин.
Аниқ бўлишича, мусобақа ҳозирча Душанбенинг фақат 3.1 рақамли қамоқхонасида ўтказилган.
Тадбир Тожикистон Ислом маркази, Ислом Уйғониш партияси томонидан моддий қўллаб-қувватланган. Шунингдек, қатнашувчиларга 80 дан ортиқ диний адабиётлар, ғолибларга жойнамозлар берилган.
Тожикистон Ислом маркази 1500 сом, яъни 300 АҚШ доллари миқдорида пул ажратган. У пул ғолиб чиққан маҳбусларга тақсимлаб берилган.
Энди мусобақалар ҳозирча фақат моддий томондан тақдирланган бўлса, кейинчалик маҳбусларнинг қамоқхонадаги жамоат ишларида фаолликлари, интизомига қараб улар шартли равишда муддатидан аввал озод қилиниши мумкин, деган фикрлар ҳам айтилган.
Қамоқхоналардан олинган маълумотларга кўра, қатнашишни хоҳлаганларнинг сони жуда кўп бўлган. Мусобақанинг якуний босқичига энг кучлилари қўйилган.
Тожикистон Ислом маркази вакиллари бу тадбирни қўллаб-қувватлашларини айтишган. Келгусида режалаштирилган шундай мусобақаларга ҳар қандай кўмак беришга тайёрликларини билдиришган.