A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қатарда Қуръони каримни ёдлаган маҳбусларнинг жазо муддати камайтирилмоқда
PDF Босма E-mail

Қатар давлати жорий этган янги сиёсатга мувофиқ Қуръони Каримни мукаммал ёдлаган ва ҳифз этган маҳбусларнинг жазо муддати камайтирилади.

Мисрда нашр этиладиган «Ад-Дастур» газетасининг хабар беришича, Қатар ҳукумати ушбу сиёсатни ижро этиш билан маҳбусларнинг жазо муддатини камайтириш билан бирга, солиҳ ва гуноҳдан узоқ юрувчи кишиларни тарбиялашни назарда тутмоқда.

Ҳозирги кунда Қатарнинг айрим ҳибсхоналари Қуръони Каримни ҳифз этиш ва ёдлаш маконига айланган ва маҳбуслар Аллоҳнинг каломини ёдлаш билан бирга, ўзларининг жазо муддатларини ҳам камайтиришмоқда.

Қатардаги қамоқхоналарни ташкил этиш қонунига мувофиқ ҳар бир ҳибсхонада маҳбуслар ишини кўриб чиқувчи қўмита бўлиши ва уни зобитлардан бири бошқариши, шунингдек, унга ижтимоий ва психологик масалалар бўйича мутахассислар ҳамда диний нотиқлардан бири аъзо бўлиши керак.