A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ЧЕРКОВДА АМЕРИКАЛИК ПАСТОР ҚУРЪОН ЎРГАТМОҚДА
PDF Босма E-mail


Америкалик дин тарғиботчиси Скотт Морган шахсий ташаббус кўрсатиб, Виржиния штатидаги черковлардан бирида Қуръон оятларини ўргатишга киришди. У Қуръон оятларининнг тафсирини черков хизматчиларига ҳам тушунтирмоқда. Бундан ташқари, Америка телеканалларидан бири Морган томонидан қилинган Қуръон тафсирини трансляция қилган. Телеканал АҚШнинг Қуръон нусхасини ёқиб юборган пастор Терри Жонс ҳамда Қуръондан таълим берган бошқа бир қатор пасторларнинг ҳам ватани эканини алоҳида таъкидлайди.

«Мен америкаликлар жуда муҳим деб санаган икки мавзу: зўрлаш ва аёллар мавзусини танладим», дейди пастор Морган. У Ислом дини мусулмон бўлмаганларга қарши куч ишлатишни, уларни зўрлашни тақиқлашини Қуръон оятлари орқали исботлаб берди, бунда у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва ҳадисларига ҳам таянганини таъкидлади. Аёллар ҳақида эса Морган Қуръондан бир неча оят ўқидики, бу оятлар аёлларнинг мавқеини оширар ва уларнинг жамиятдаги ўрнини том маънода тасдиқлар эди.

«Ислом ва мусулмонларнинг ОАВ ёрдамида бузиб кўрсатилаётган аслияти ҳеч бўлмаганда бир киши мисолида ҳақиқий қиёфасини олса, шунинг ўзм ҳам Америка фойдасига жуда катта ютуқдир», дейди америкалик дин тарғиботчиси.

Мазкур телеканал хабар беришича, Морганнинг иши Америка черковларида Қуръон ўргатиш бўйича қилинган илк ҳаракат эмас. Черковда Қуръондан дарс олган тингловчиларнинг айтишларича, Чикагода бундай тажриба яхши натижа берган.

Манба: www.islam-today.ru