A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда такрор масаласи
PDF Босма E-mail

Ислом душманлари шундай дейди:

Агар Қуръондаги қиссалар, ўлимдан кейинги ҳолатлар ва бошқа мавзудаги такрор келган оятлар олиб ташланадиган бўлса, у эътиқод, ҳукм ва ахлоққа доир масалалар ёритилган кичик бир китобга айланиб қолади. Кишини зериктирадиган бу такрорлар шунга далолат қиладики, Қуръон Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қилмишидир. Унинг мақсади одамларни ўзига қаратиш ва ўзи тўқиган қиёматдан қўрқитиш бўлган.

Уларга менинг жавобим қуйидагича:

Қуръондаги такрор масаласи икки қисмга бўлинади:

1. Айрим сўзлар ва жумлаларнинг такрорланиши;

2. Қиссалар ва қиёмат кунига ўхшаш айрим мавзуларнинг такрорланиши;

Биринчи қисм маълум сўз ва гапларнинг такрорланишини ўз ичига олади. Қуръонда такрор келган калималарнинг барчаси чуқур маънога эга. Шу билан бирга, бу калималарнинг аслининг таркиб топишида, истилоҳларининг кучлилиги ва ирода қилинган маънони баён қилишда Қуръоннинг мутлақ устунлигини кўришимиз мумкин. Бунга: الحاقة (Ал-Ҳаққоҳ); القارعة,( Ал-Қориъа); سقر(сақар); الحطمة (Ал-Ҳутома) калималарини мисол қилиб келтириш мумкин. Балоғат илми қоидалари Қуръонда келган ўринларда ўша сўзларни такрорланиши лозимлигини тақозо қилади. Чунки бу такрорланиш эътиборни жалб қилади, калимадан кўзланган маънони очиб беришга хизмат қилади ва кишиларга бу нарса муҳим ва аҳамиятга молик эканини уқтиради.

Бунга мисол:

الْحَاقَّةُ {1} مَا الْحَاقَّةُ {2} وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحَاقَّةُ {3}

«Ал-Ҳаққоҳ. Ал-Ҳаққоҳ нима ўзи?! Ал-Ҳаққоҳ нималигини сенга нима билдирди?!» («Ал-Ҳаққо» сураси, 1-3-оятлар);

الْقَارِعَةُ {1} مَا الْقَارِعَةُ {2} وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْقَارِعَةُ 3}

«Ал-Қориъа. Ал-Қориъа нима? Ал-Қориъа нима эканини сенга нима билдирди?» («Қориаъ» сураси, 1-3-оятлар).

Ҳар бир араб бу калималарнинг маъносини ақлга сиғдириш ва қалбда унга нисбатан қўрқув уйғотиш учун мазкур калималарни такрорлаш лозимлигини билади. Чунки бу калималардан қиёмат куни ирода қилинмоқда.

Қуйидаги оятлардаги سقر (сақар) калимасини олиб кўрайлик:

سَأُصْلِيهِ سَقَرَ {المدثر/26} وَمَا أَدْرَاكَ مَا سَقَرُ {المدثر/27} لَا تُبْقِي وَلَا تَذَرُ {المدثر/28} لَوَّاحَةٌ لِّلْبَشَرِ {المدثر/29

«Тезда уни сақарга киритиб куйдирурман. Сақар нималигини сенга нима билдирди? У боқий ҳам қолдирмас, тарк ҳам қилмас. У терини кўп куйдирувчидир». («Муддассир» сураси, 26-29-оятлар)

Асл қоидага кўра, иккинчи оятдаги «Сақар нималигини сенга нима билдирди?» оятининг ўрнига: «Унинг нима эканини сенга нима билдирди» бўлиши лозим эди. Лекин سقر (сақар) калимаси арабларга нотаниш калима бўлгани ва ўзида яширин маъно бўлгани учун олмош билан эмас, балки айнан сўзнинг ўзи қайта келтирилди. Бу эса қўрқув солиш услуби тақозоси бўлиб, эшитувчида мазкур калимага нисбатан ҳайбат ва қўрқув уйғотади.

Шарқшунослар Қуръоннинг мана шу буюк балоғатини тушунмайдилар ва бундай такрорларни Қуръоннинг ноқислиги деб биладилар. Бунинг сабаби – биринчидан, улар араб эмаслар; иккинчидан, араб балоғати қоидалардан хабарлари йўқ. Агар соф араб тилида сўзлашадиган араб (араб бўлмаган) шарқшуносларнинг бундай танқидий сўзларига учаётган бўлса, демак, у ўзини уларнинг тобелари сафидан жой олдирибди..

Бундай чуқур ўйламайдиган араб Қуръонда келган такрор масаласини араб адабиётининг назмида ҳам, насрида ҳам жуда кўп келганини кўрса, қандай ҳолатга тушаркин? Ундай араб Молик ибн Райб туғилиб ўсган ва киндик қони тўкилган الغضى «Ғазо»ни ундан айрилиқда эканлигида айтган марсиясида қайта-қайта келтирганини кўрса, қандай жавоб беради?

فليتَ الغضى لم يقطع الركبُ عرْضَـه

وليت الغضى ماشى الرِّكـاب لياليـا

لقد كان في أهل الغضى لو دنا الغضى

مزارٌ ولكـنَّ الغضـى ليـس دانيـا

Қанийди, туялар ғазонинг атрофларини кесиб ташламаганида!

Қанийди, ғазо кечалари карвонда биз билан юриб кетганида!

Ғазо яқин бўлганида ғазо аҳлидан зиёратлар бўлар эди.

Бироқ ғазо яқин эмас‑да!

(Ғазо – қумда ўсадиган хушбўй дарахт. Унинг ўтини ҳам энг яхши ўтин бўлади. Молик ибн Райб узоқ сафардан қайтаётиб, юртига яқин қолганида илон чақиб вафот этади. Ўзининг вафот этишига кўзи етиб қолган шоир ярадор ҳолида узун бир қасида ёзади. Бу байтлар ўша қасидадан. Шоир ўзи униб‑ўсган жойдаги эсида энг чуқур ўрнашиб қолган нарса – ғазо дарахтини зикр қилиш билан ватанини эслайди. У ғазо деганда юртини тилга олади. Ватанни қаттиқ соғинганидан бу сўзни қайта‑қайта такрорлайди. У узоқ юртларда юриб, ўз ватанини қаттиқ қўмсаган эди. Энди ватанига етишай деганда, ажал уни олиб кетмоқда. Шунда у, қанийди, сафарда юрар эканман, ватаним мен билан сафар қилса эди, дея орзу қилади. Ғазо аҳли, яъни юртдошларим ҳам одамшаванда, оқибатли халқ. Улар ҳам мени соғинган. Агар ҳозирги ҳолатимда улар яқинроқ масофада бўлганида, ҳаммалари келиб мени зиёрат қилишган бўларди. Афсуски, улар билан орамиз узоқ, дейди шоир.)

Шоир мазкур икки байтида Ғазо калимасини 5 марта такрорлаган. Бу унинг шеърига янада гўзаллик ва тароват қўшган. Шоир сўзларни такрор келтириш билан ватанига бўлган соғинч ва муҳаббатини изҳор қилмоқда. Кимки Қуръоннинг бу балоғатли услубини инкор қилар экан, демак, ундай киши бу услуб қўлланган жамики араб адабиётини инкор қилибди.

Агар жумлаларнинг такрорланишига назар солинадиган бўлса, бу ҳолат ҳам араб адабиётининг назмий ва насрий баёнида яққол кўзга ташланади. Бундан мақсад, такрорланаётган жумланинг аҳамиятини ошириш ва уни бошқа маънолар учун асосий меҳвар эканини таъкидлашдир. Бу ҳам балоғат илми услубларидан бири бўлиб, бу билан каломнинг қиймати ва таъсири  янада ошади. Аслида, сўзларни такрор келтиришнинг ҳам ўзига яраша қоида ва шартлари бор.

Ана ўшандай оятлардан бири қуйида келтирилган оятдир:

وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ

«Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳолига вой бўлсин!» («Мурсалат» сураси, 15-оят)

Бу жумла «Мурсалат» сурасининг ҳар 2-3 оятидан кейин такрорланиб туради. Сурадаги такрорнинг балоғатли ҳикмати шундаки, суранинг аввалидан охиригача гап Аллоҳ таолонинг буюклиги ва қудратининг белгилари, У Зотнинг бу борлиқни ўз тадбири билан юргизиб туриши ҳақида боради. Булар шу қадар очиқ-ойдин ва равшан далилларки, уни оми ҳам, олим ҳам тан олади. Бундай очиқ-ойдин далил ва ҳужжатларни ёлғон дейдиган ёки ўзини билмасликка олиш учун киши қанчалар бадбахт бўлиши керак, бир тасаввур қилиб кўринг. Бу қатъий далиллар кетма-кет келтирилар экан, уни ёлғон дегувчиларга бўлган таҳдид ва танбеҳлар ҳам ора-орада такроран келтираверилади.

أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّاء مَّهِينٍ {20} فَجَعَلْنَاهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ {21} إِلَى قَدَرٍ مَّعْلُومٍ {22} فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ الْقَادِرُونَ {23} وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ {24} أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ كِفَاتًا {25} أَحْيَاء وَأَمْوَاتًا {26} وَجَعَلْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ شَامِخَاتٍ وَأَسْقَيْنَاكُم مَّاء فُرَاتًا {27} وَيْلٌ يوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ {28} انطَلِقُوا إِلَى مَا كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ {29} انطَلِقُوا إِلَى ظِلٍّ ذِي ثَلَاثِ شُعَبٍ {30} لَا ظَلِيلٍ وَلَا يُغْنِي مِنَ اللَّهَبِ {31} إِنَّهَا تَرْمِي بِشَرَرٍ كَالْقَصْرِ {32} كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ {33} وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ {34} هَذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ {35} وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ {36} وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ { 37}

«Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми? Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?! Маълум вақтгача. Бас, Биз қодир бўлдик ва қандай ҳам яхши қодир бўлувчимиз. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳолига вой бўлсин! Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?! Тирикларни ва ўликларни. Ва Биз унда юксак, барқарор тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳолига вой бўлсин! Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб. Юрингиз! Уч шўъбаси бор «соя»га қараб. У, салқин қилувчимас ва алангани ҳам қайтармас. Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир. У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳолига вой бўлсин! Бу, улар гапира олмайдиган кундир. Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳолига вой бўлсин!» («Мурсалат» сураси, 20-37-оятлар).

Албатта, юқоридаги оятларда турли далил-ҳужжатлар билан бирга таҳдид ва танбеҳ маъносидаги такрорлар бир-бирига жуда мос келади. Бу изчил такрор умрларини иймонсиз ва тасдиқсиз ўтказганларга нисбатан қаттиқ ачиниш ҳиссини уйғотади.

Шунингдек, «Раҳмон» сурасидаги:

فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!» оятини ҳам такрорларга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу оят ҳам сурада бир неча бор такрор келган. Бунинг сабаби шундаки, суранинг аввалидан охиригача мавзу Аллоҳ таолонинг инсу жинга берган тўхтовсиз ва турли неъматлари ҳақида бормоқда. Ваҳоланки, уларнинг кўпи саркаш бўлиб, мазкур неъматларни тан олишга кибрлари йўл қўймайди.

Хўш, бундай ҳолатда уларга қандай танбеҳ бериш мумкин?

Энг самарали услуб шуки, ҳар бир неъмат тури зикр қилинганда ундай такаббурларга қарата танбеҳли савол бериш керак. Шунга биноан, ҳар бир неъмат ҳақида сўз юритилгандан сўнг «Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!» дейилади.

Қуръонда айрим мавзуларнинг такрорланиши масаласига келадиган бўлсак, билингки, бу мавзулар бир кўринишда такрорга ўхшаса-да, лекин мазмуни жиҳатидан асло такрор эмас.

Масалан, Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссаси Қуръонда учта ўринда зикр қилинган. Уларни сарлавҳаси ва умумий воқеалар ривожи эътиборидан такрор дейиш мукин, лекин  ўқувчи бу уч ўринда келган ҳодисани алоҳида-алоҳида ўқиб чиқиб, уларни бир-бирига таққослаб кўрар экан, ҳар бирида ўзига хос таъсир, алоҳида сурат ва маънони кўради. Бунинг сабаби шундаки, Қуръон бу қиссани уч ўринда такрор баён қилар экан, ҳар сафар унинг бошқа бир жиҳатини, янги қиррасини очиб беради, ўзга бир хусусиятини ёритиб беради ва унга бошқача услубий тус беради.

Нуҳ алайҳиссалом қиссасини «Ҳуд» сурасидан кўрсак:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ إِنِّي لَكُمْ نَذِيرٌ مُّبِينٌ {هود/25}

«Албатта, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик: «Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман». (Ҳуд сураси, 25-оят.).

تِلْكَ مِنْ أَنبَاء الْغَيْبِ نُوحِيهَا إِلَيْكَ مَا كُنتَ تَعْلَمُهَا أَنتَ وَلاَ قَوْمُكَ مِن قَبْلِ هَذَا فَاصْبِرْ إِنَّ الْعَاقِبَةَ لِلْمُتَّقِينَ {هود/49}

«Булар ғайб хабарларидан бўлиб, уларни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир». (Ҳуд сураси, 49-оят).

Мазкур қисса бу ўринда 22 та оятда баён қилиб ўтилган. Айнан шу қиссани «Қамар» сурасининг 9-оятидан 15-оятигача баён қилинган қисмидан ҳамда «Нуҳ» сурасидан ўрганиб кўрадиган бўлсак, бу сура аввалдан охиригача Нуҳ алайҳиссалом қиссасини баён қилиб беради. Энди бу уч сурадаги оятларни бир-бирига боғлаб, чуқур фикр юритишга ҳаракат қилайлик. Бу оятларнинг ҳар бирида бири-биридан ажойиб учта қиссани ўқигандек бўламиз. Оятларни ўқишда улардан ақл ва қалбга сизиб кираётган уч хил ҳис-туйғуни ҳис қиламиз. Қисса Нуҳ алайҳиссалом қиссалари бўлса-да, илоҳий баён ҳар бирида қиссанинг бошқа бир жиҳатини очиб беради ва унга балоғатли тасвир билан аввалгисидан мутлақо ўзгача ранг беради.

Хўп, қиссани уч ўринда келган қисмларини ўқиб чиқдингизми?

Агар ўқимаган бўлсангиз, шошилинг. Сўзимнинг тасдиғини, албатта, кўрасиз. Бу ўринда мутаассиблик ва қайсарлик ҳукмронлигидан сизни омонда қилишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.

Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн билан мужодаласи қиссаларининг такрорланиш масаласининг ечими ҳам айнан Нуҳ алайҳиссалом қиссаларидагининг ўзидир. Бу қисса «Аъроф», «Тоҳа» ва «Қасос» сураларида келган. Буларни ҳам ўқиб, таҳлил қилиб кўринг, юқоридаги айтган сўзларимнинг тасдиғини кўрасиз.

Қиёмат куни воқеаларининг такрорланиши ҳақида ҳам айнан шу гапларни айтиш мумкин. Умумий маъно бир хил бўлиши мумкин, лекин суратлар, ҳолатлар ва ҳодисалар мутлақо бошқа-бошқадир. Агар китобимизнинг ҳажми катталашиб кетишини ҳисобга олмаганимизда сизга қиёмат кунининг бу сурат, ҳолат ва ҳодисаларини бирма-бир баён қилиб берган бўлардим. Шунда  Қуръоннинг бир воқеага қандай қилиб турли ранг берганини ва таъсирлантириш услубларидан нақадар гўзал фойдаланганлигини кўришингиз мумкин бўларди.

Дарҳақиқат, бу оятларни нозил қилган Зот буюкдир:

وَكَذَلِكَ أَنزَلْنَاهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا وَصَرَّفْنَا فِيهِ مِنَ الْوَعِيدِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ أَوْ يُحْدِثُ لَهُمْ ذِكْرًا {طه/113}

«Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса деб, унда ваъидларни баён қилдик».

(«Тоҳа» сураси, 113-оят).

 

Янгиланди ( 03.07.2017 18:58 )