A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қироат турлари
PDF Босма E-mail

Киши Қуръони каримни уч хил услубда ўқиши мумкин. Булар: тартил, тадвир ва ҳадр.

Тартил – Қуръони Каримни шошмай, ҳарфларини дона-дона қилиб, оятлар маъносини тадаббур қилган ҳолда, тажвид қоидаларига риоя қилиб ўқиш. Тартил энг яхши қироат тури саналади. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам Қуръони Каримни худди мана шундай қилиб ўқишни амр қилган: «...ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг!» (Муззаммил, 4).
Тартилда мадларнинг чўзилиш миқдори қуйидагича:
1. Лозим мад ва лийн лозим мад – олти ҳаракат;
2. Муттасил мад – беш ҳаракат;
3. Мунфасил мад – беш ҳаракат;
4. Ориз мад ва лийн ориз мад – олти ҳаракат;
5. Табиий ва бадал мад – икки ҳаракат.
Тадвир – тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда Қуръони Каримни ўртача тезликда ўқиш. У афзалликда тартилдан кейинги ўринда туради.
Тадвирда мадларнинг чўзилиш миқдорлари қуйидагича:
1. Лозим мад ва лийн лозим мад – олти ҳаракат;
2. Муттасил мад – тўрт ҳаракат;
3. Мунфасил мад – тўрт ҳаракат;
4. Ориз мад ва лийн ориз мад – тўрт ҳаракат;
5. Табиий ва бадал мад – икки ҳаракат.
Ҳадр – тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда Қуръони Каримни тез ўқиш.
Ҳадрда мадларнинг чўзилиш миқдорлари қуйидагича:
1. Лозим мад ва лийн лозим мад – олти ҳаракат;
2. Муттасил мад – тўрт ҳаракат;
3. Мунфасил мад – икки ҳаракат;
4. Ориз мад ва лийн ориз мад – икки ҳаракат;
5. Табиий ва бадал мад – икки ҳаракат.
Киши ушбу турларнинг қайсинисини маъқул кўрса, ўша бўйича Қуръони Каримни тиловат қилиши мумкин. Тажвид илми уламолари қироатнинг тўртинчи тури сифатида таҳқиқни келтирадилар. Бу Қуръонни тартилдан ҳам секинроқ ўқишдир. Мазкур услуб Қуръони Каримни таълим беришда қўл келади. Лекин  шуни унутмаслик керакки, таҳқиқ билан ўқишда ҳаракатларни ўз миқдоридан ортиқча чўзиш ҳамда ифротга йўл қўйиш мумкин эмас.