A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Гўзал қироатнинг 10 усули
PDF Босма E-mail

 

 

Гўзал қироатнинг 10 усули


Ҳадиси шарифлардан маълумки, мусулмон киши Қуръон тиловат қилганда овозини имкон қадар гўзал қилиши керак. Гўзал тиловат қилиш баъзиларда табиий-туғма қобилият бўлади. Бу дегани, бошқалар чиройли қироат қила олмайдилар, дегани эмас. Аллоҳ муяссар қилган ҳар кимса тиловатини гўзал қилиш имконига эга. Барча ишларда бўлгани каби бу борада ҳам сабабларнинг тадоригини кўриш талаб этилади. Зеро, «Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда?..»

Авваламбор:

1.        Қуръони Карим тажвидини мукаммал ва тўғри шаклда ўрганиш. Бунда ҳарфларнинг махражи ва сифатларини аниқ билиб олиш ва барча ҳарфларга ўз ҳаққини бериб тиловат қилиш лозим ҳисобланади.

2.        Одатий тарзда тиловат қилиб туриш. Бу тажвидни яхшилашга хизмат қилади.

3.        Тажвидга моҳир қориларни тинглаш ва имкон қадар тақлидий услубда ўқиш. Бу киши ўз қироатини шакллантириб олгунча бўлган босқичдир. Биламизки, ҳеч ким онадан мукаммал-гўзал қироат соҳиби бўлиб туғилмайди. Зеро, таълимда тақлидий йўналиш яхши самара беради.

4.        Ўз овозининг йўғон ёки ингичкалигини аниқлаш. Бу нарса, қироат ҳосил қилишда кимга тақлид қилиш лозимлигини аниқлашга ёрдам беради.

5.        Ўз овозини ёзиб тинглаш. Бу билан тинглашда тажвидий хатоларга ҳамда ўзи тақлид қилаётган қорининг услубига қай даражада амал қилаётганига аҳамият қаратади.

6.        Нафас машқларини бажариш. Албатта, товуш, оҳанг ўпкадан чиқаётган ҳаво оқимидан ҳосил бўлади. Бу ҳаво қанчалик етарли ва тўғри идора қилинса, овоз гўзаллашаверади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, соҳа олимларининг таъкидлашича, инсоннинг нафас қопи аслида ўпка эмас, балки қорин ҳисобланар экан. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламининг овқатланиш борасида берган тавсияларида бу нарса ўз тасдиғини топган.

7.        Овоз аъзоларига аҳамият қаратиш. Бунда ўта иссиқ ва совуқ ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак бўлади. Одатий тарзда асални, зайтун каби табиий ёғларни истеъмол қилиш ҳам яхши фойда беради.

8.        Оғиз билан нафас олмаслик. Оғиз билан нафас олиш туфайли томоқ ва оғиз бўшлиғининг қуриб қолиши натижасида овозда турли муаммолар келиб чиқиши кузатилади.

9.        Баланд овозда бақириб тиловат қилишдан сақланиш. Негаки, бу ҳолатда гапириш овоз пайчаларининг қаттиқ толиқишига олиб келади.

10.      Кунлик маълум вақтда бурун билан қорин қисмига нафас олиб, оғиз билан чиқариш. Бу амалиёт тиловат вақтида овозни идора қилиш кўникмасини оширади.

Юқорида айтиб ўтилган маълумотлар тажриба ва турли мулоҳазалар натижасидир. Энг олий натижани Аллоҳ беради. Юқоридаги сабабларни қилиш билан биргаликда энг асосий сабаб сифатида Аллоҳ таолодан гўзал овоз сўраб дуо қилишни унутмаслик керак.

Интернет маълумотлари асосида

Тошкент Ислом институти

1-босқич талабаси

Салоҳиддин Қурбонов тайёрлади.