A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тиловат ва хотира
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим энг улуғ мўъжиза, айни чоқда, унинг инсон қалбида бўлиши улуғ илоҳий неъмат ҳамдир. Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қуръони Каримни ўрганган ва ўргатганларингиз сизларнинг яхшиларингиздир».

Қуръони Карим ҳар ояти, ҳар калима ва ҳарфининг бир ҳикмати, бир сири бор. Мўминлар Қуръони Каримни тиловат қилиш (ёки эшитиш) билан, маъносини билса-билмаса, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади. Чунки уни ўқиш ва эшитиш ибодатдир.
Азиз биродарим, сиз ёшингиз ўтиб қолганидан афсус чекманг. Чунки инсон хотирасининг қарилик билан боғлиқлиги ўта нисбийдир. Хотира пасайишининг қарилик билан боғлиқлик даражаси жуда кам. Унинг пасайишига биз ўзимиз сабабчи бўламиз. Қариликда биз жисмонан заифлашиб, миямизни кам ишлатамиз. Бу эса мия ялқовлигига, паришонхотирликка ва ниҳоят хотира пасайишига олиб келади. Ҳолбуки, мияни, хотирани ишлатишга ортиқча куч талаб қилинмайди.
Хотирангизни фаол ишлатинг, уни оқсил моддалар танқислигидан асранг, шундагина унинг имкониятларини сақлаб қоласиз.
Хотирангизни яхшилаш учун ўзингиз илгари яхши билган сура, оят, маълумотлар билан бош миянгизни, унинг хотира хазинасини тез-тез «қитиқлаб» туринг. Бу нарса хотира сўниб боришининг олдини олади.
Ёд олиш учун танлаган оят, сураларни ёдлаш муддатини белгилаб, мақсад қилиб қўйинг. Уни набираларингиз билан биргаликда ёдласангиз, бир йўла иккита мақсадга эришасиз. Улар икки-уч кунда ёд олсалар, сиз ҳафтада ўзлаштирасиз.
Паришонхотирликка Ислом ман этган нарсаларнинг истеъмоли ҳам боис эканини унутманг! Олимлар кузатишича, бир кунлик чекиш ўқиш қобилиятини 4,42, кузатувчанликни 7,09, ҳаракат тезлигини 1,02, ёдлаш қобилиятини 5,55 фоизга сусайтирар экан.
Имом Ғаззолий битганидек, «Қуръон бир нурдир. Хато қилишдан нажот ва қутулиш фақат у билан мумкиндир, қалбларни бузувчи касалликларга шифо ундадир».

 

Турсунхўжа ҲИДОЯТХЎЖАЕВ