A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қори болажонларга
PDF Босма E-mail

Сокин тун уйқуси ширин бунчалар,

Қушлар ухлаётир, ухлар ғунчалар.

Одамлар ғафлатда ётган кечалар,

Сизнинг уйқуйингиз бедорлик бўлди.

Нафсингизга оғир  жудолик  бўлди.

Кимларга дунёдан насиба бўлиб,

Бойликлар юкидан қолдилар толиб.

Ҳар битта ҳарфига ўн савоб олиб,

Сизнинг насибангиз тиловат бўлди.

Қуръон лаззатидан ҳаловат бўлди.

 

Ёшгина эдингиз, ўйиндан кечиб

Жажжи қўлингиз-ла Қуръонни қучиб,

Тиловат пайтида шайтонлар қочиб,

Шу онда тушгани сакинат бўлди.

Бошингиз устида аминат бўлди.

Қуръон ўқигучи бир фожир киши,

Бемаза райҳондир, лек хушбўй иси,

Қуръонсиз мўминлар хурмодир мисли,

Сизнинг мисолингиз мандарин бўлди.

Аларнинг ичинда сарварин бўлди.

Сўз ҳам эшитмассиз, кўзингиз унда,

Лаззатга чўмилиб ўқийсиз тунда.

Сиз буюк Қуръонни ёдлаган кунда,

Отангиз қувончи бир олам бўлди.

Онангиз кўзлари бахтдан нам бўлди.

 

Хонзодабегим Дониёрова