A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)
PDF Босма E-mail

Қурра ибн Абу Холид Низол ибн Аммор (ишончли ровий) дан ва у Абу Усмон Наҳдийдан айтади: «Ибн Масъуд бизларга имом бўлиб, шом намозини ўқиб берди. У намозда «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиди. Унинг овози чиройли ва тартили гўзаллигидан Бақара сурасини ўқишини жуда хоҳладим». Абу Исҳоқ Алқамадан ривоят қилиб дейди: «Мен Абдуллоҳнинг уйида тунаб қолдим. У ухлади, сўнг туриб, маҳалла масжидида намоз ўқиб бераётган кишидек овозини кўтармасдан, лекин атрофидагилар эшитадиган даражада қироат қилиб, ўқир эди».
Муҳаммад ибн Заквондан ривоят қилинишича, куфалик бир киши: «Мен Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуднинг “Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Рамазон ойидан ташқари жумадан жумагача Қуръонни қироат қилар эди”, деганини эшитдим», деди.
Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у отасидан ривоят қилади: «У киши Қуръонни Рамазон ойида уч маро-таба хатм қилар эдилар».