A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жундаб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)
PDF Босма E-mail

Ҳаттон ибн Абдуллоҳ Садусийдан ривоят қилинади: «Жундаб ибн Абдуллоҳ Басрага бизнинг ҳузуримизга келди. У киши қайтишни ирода қилганида, биз уни кузатиш учун Мукотаб қалъасигача чиқдик ва у кишига: “Эй Расулуллоҳнинг дўсти, бизга васият қилинг”, дедик. У киши: «Сизлардан ким қорнига фақат ҳалол, покиза нарсани ейишга қодир бўлса, шуни қилсин! Чунки инсоннинг биринчи сасийдиган жойи қорнидир. Сизлардан ким мусулмон кишини товуқни сўйгандек сўйиб, кафти унинг қонига беланиши жаннат эшиклари билан ўзининг орасини тўсмаслигини хоҳласа, шу ишни қилмасин. Сизлар ўзингизга Қуръонни лозим тутинг, чунки у кундузнинг ҳидояти ва қоронғи кеча нуридир. Унга ҳар қандай қийинчилик ва йўқчиликда ҳам амал қилинглар. Ҳақиқий таланган киши дини тортиб олинган кишидир. Зеро, жаннатни қўлдан бой бериб қўйишдан кўра катта йўқсиллик йўқ, дўзахга киргандан кейинги бой-лик бойлик эмас. Чунки дўзах ўз асирларини ҳаргиз қўйиб юбормайди, унинг фақирлари бой бўлишмайди», деди. (Ибн Жазарий. “Ғоятун ниҳая фий табақотил курро”, 1/305, 306-бетлар.)