A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абул Ҳасан Али ибн Ҳамза ал-Кисоий ал-Куфий
PDF Босма E-mail

Кисоий (раҳматуллоҳи алайҳи) тушда кўрилди. У кишига: «Аллоҳ сизга нисбатан нима қилди?» дейилди. У зот: «Мени мағфират қилди», дедилар. Бир ривоятда: «Раббим Қуръон сабабидан менга раҳм қилди», деганлар. Бошқа бир ривоятда: «Қайси томонга ўтдингиз?» дейилди. У зот: «Жаннатга», дедилар. Яна унга: «Ҳамза аз-Зайёт ва Суфён Саврийларга нисбатан нима қилинди?» дейилди. Кисоий: «Улар биздан юқорида. Уларни худди ёруғ юлдузларни кўргандек кўряпмиз», дедилар. Бошқа ривоятда: «Менинг гуноҳларимни кечирди ва раҳм қилди. Мени Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳамроҳ қилди. У зот менга: «Сен Али ибн Ҳамза Кисоий эмасмисан?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. У зот: «Ўқи», дедилар. Мен  «(Аллоҳ йўлида) саф тортиб турувчи...» (Абу Убайд Қосим ибн Салломнинг «Фазоилул Қуръон» асари, 33-бет.)
оятини ўқиб, «Илло, бирор марта (бирор сўзни) илиб олгани бўлса, унга ҳам учар юлдуз қувиб етар (ва ҳалок этар)» оятига етганимда, у зот менга: “Қиёмат куни умматларга сен билан фахрланаман”, дедилар». (Соффот сураси, 1-оят.)