A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ибн Васиқ
PDF Босма E-mail

Менга имом муҳаддис Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Бакр ибн Иром Искандарий Искандариянинг бир четидан мактуб йўллади. Унинг хатини нақл қилиб келтираман: Шайх Макинуддин Асмар бир куни Искандариядаги Жуюший жомесига кирди. Масжид саҳни ўртасида бир кишини кўрди. У масжид эшикларига қараб турган эди. Макинуддин Асмарнинг кўнглига, у солиҳ киши бўлса керак, деган хаёл келди ва саломлашиш учун олдига борди. У киши ибн Васиқ эдилар. Лекин улар бир-бирларини танимас ва олдин кўришмаган эдилар. У киши саломга алик олиб: «Сен Абдуллоҳ ибн Мансурмисан?» деди. - Унинг асл исми шундай бўлиб, Макин Асмар (матонатли қоравой) унинг лақаби эди. - «Ҳа», деди у. Шунда ул зот: «Мағрибдан сен сабаб, сен-га қироатларни ўргатгани келдим», дедилар. Айтилишича, Макин Асмар етти қироат бўйича хатмни аввалидан бошлаб, «Минал жиннати ваннаас» деяётганда тонг отган экан. Бир кечада етти қироатни жамлаб хатм қилибди.