A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Халаф Баззор
PDF Босма E-mail

Ҳижрий 150 йили туғилган. 10 ёшида Қуръонни ёд олган. 13 ёшида илм талабини бошлаган. У ишончли, улуғ, зоҳид, обид ва олим инсон эди. Ундан қилинган ривоятда бундай дейилган: «Наҳвдан бир боб менга тушунарсиз бўлиб қолганда, 80 000 дирҳам сарфлаб, ёдлаб олдим (ёки билиб олдим)». Шунингдек, ундан қуйидаги ривоят қилинади. У ўзининг Баззор дейилишини ёқтирмас ва «Мени Муқрий деб чақиринглар», дер эди. Девонхона ишчиси Аҳмад ибн Иброҳим дейди: «Унинг бундай деяётганини эшитдим: Куфага келиб, Сулаймнинг ҳузурига борган эдим, У: «Сени нима олиб келди?» деди. Мен: «Абу Бакр ибн Иёшга Қуръон ўтказишга келдим», дедим. У ўғлини чақириб, Абу Бакрга бир қоғоз ёзиб берди (унга нима ёзганини билмайман) ва биз Абу Бакрнинг олдига келдик. Қоғозни ўқиб, менга боқди ва: «Сен Халафми?» деди. «Ҳа», дедим. «Бағдодда ўзидан кўра қироатда кучлироғини қолдирмаган сенми?» деди. Индамадим. «Менга кел, ўқи», деди. «Сенгами?» дедим. У: «Ҳа», деди. Мен: «Аллоҳга қасамки, ҳофизи Қуръонни менсимаган одамга ўқимайман», дедим ва чиқиб кетдим. У Сулаймни юбориб, мени қайтаришини сўраган эди, кўнмадим. Кейин эса афсус қилдим. Керак бўлиб қолганда Осим Яҳё ибн Одамдан ёзиб олдим».