A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Исо ибн Мийно Қолун
PDF Босма E-mail

Наққош айтади: «Мен Имом Қолундан: «Сиз Имом Нофеъга неча бор Қуръон ўқиб бергансиз?» деб сўрадим. У: «Азбаройи кўплигидан неча марта ўқиб берганимни билмайман, лекин Қуръонни тўлиқ ўтказганимдан кейин устозим билан йигирма йил бирга ўтирганимни биламан», деди». Усмон ибн Харзоз айтади: «Бизга Қолун Имом Нофеънинг: «Қачонгача сен менга ўқиб берасан, сўрига ўтир, олдингга ўқиб берадиган кишини юбораман», деганини гапирди».

Менга Абу Муҳаммад Бағдодий: «Қолун карнайни ҳам яхши эшитмайдиган киши эди, лекин агар бирор қори Қуръон ўқиб берса, уни эшитар эди», дея ҳикоя қилган. Ибн Абу Ҳотим айтади: «Кар кишига (яъни Қолунга) ҳам Қуръон ўқиб берилар эди, у қорилар оғзига қараб, хато ва лаҳнларини тўғрилар эди». У яна айтган: «Мен Али ибн Ҳусайннинг бундай деганини эшитганман: «Исо ибн Мийно Қолун жуда қаттиқ кар бўлиб қолган киши эди. Унга Қуръон ўқиб берилса, қорининг оғзига қараб турар, унинг лаҳни ва хатосини тўғрилар эди».