A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий
PDF Босма E-mail

Устозлар ва улардан бошқа бир қанча кишилар имом Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳақларида бир воқеани айтиб беришди: У киши тажвид илмида устоз эдилар. Бир куни бомдод намозида «Ва қушларни текширди-да: «Нега ҳудҳудни кўрмаётирман? Ёки у ғойиблардан бўлдими?!» оятини ўқиди. Устоз ушбу оятни бир неча бор такрорлади. Шунда бир қуш келиб, устоз бошига қўнди-да, қироатларини охиригача эшитди. Одамлар қарашса, у қуш ҳудҳуд (сассиқпопишак) экан.
Устоз имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Али Бағдодидан нақл қилинади: «У кишига қироат ва тажвид илми борасида улуг насиба берилган эди. Унинг қироатини эшитган бир қанча насоро ва яҳудлар мусулмон бўлишган».
Имом Тақийуддин Соиғ ишончли, адолатли, муҳаррир ва қироатдан дарс беришда сабрли устоз эди. Менга аскарларнинг нозири Қози Муҳибуддин имомнинг кишилар кўп бўладиган жойларда ҳам, таомга чақирилганда ҳам Қуръондан дарс беришни тарк қилмаслиги ҳақида хабар берди.