A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шамсиддин ибн Соиғ
PDF Босма E-mail

Ибн Жазарий: У киши араб тили ва қироатдан дарс беришни Уммавий жоме масжидида бошлаган. Шамсиддин ибн Соиғдан шайхимиз Ибн Лаббон ҳам «Шотибия» манзумасини ўқиб ўтказган. У кейинчалик Қоҳирага қайтиб келиб, у ерда тафсир илмидан дарс бера бошлади. Бошқа қироатларда тўлиқ ўқишга унинг рухсати йўқ эди. Мисрга Шайх Умар Хаффоф келганида, Шамсиддин ибн Соиғ ўқиб бериш учун унинг ҳузурига борган эди, тунги пайтдан бошқа бўш вақти йўқлигини айтиб, узр сўради. Шамсиддин ибн Соиғ кечаси унинг олдига келиб, Қуръонни ўн қироатда тўлиқ ўқиб берди.

Мен 69-йили Шамсиддин ибн Соиғ олдига борганимда, устозим Ибн Жундий у билан мени кўриштирди. Мен унга ўқиб беришни истаган эдим, рухсат қилмади. Кейинчалик бу ишга лаёқатли эканимни кўргач, кечаси келишимга рухсат берди. Унинг олдига тун ярмидан ўтганда келар эдим. Ўша йили у кишига Қуръонни «Шотибия», «Тайсир» ва «Унвон» каби тажвид китобларидаги қоидаларга мос равишда етти қироатда ўқиб бердим. Кейинчалик, 71- йили унинг ҳузурига иккинчи бор келиб, унга Тақийуддин ибн Соиғдан олган ижозасига мувофиқ Қуръонни етти ва ўн қироатда ўқиб бердим. Қачон устозим ҳузурига кечаси борган бўлсам, у кишини ҳовлисининг рўпарасидаги бир супада ўтирган ҳолда топар эдим. Мен устозимга иккинчи бор хатм қилиб ўтказганимда, ўз қўллари билан ижоза ёзиб бердилар. У кишидан бизнинг, яъни шофиийлар шайхи Жамолиддин Абдурраҳим Аснавий ҳузурига мен билан бирга боришларини сўраган эдим, рози бўлдилар ва Қоҳирадан Носирия мадрасасига − Аснавий ҳузурига бордик ва мен у кишидан қироат таълимини олганимни айтдилар. Чунки шайхимиз Аснавий менинг қироатдан таълим олганимни билмас эди. Устоз Аснавий менга: «Қироатлардан ижоза олдингми?» дедилар. Шамсиддин ибн Соиғ эса: «Нафақат қироатни, балки бошқа илмларни ҳам яхши билади», деди. Сўнг устоз Аснавий: «Мен бу каби закий йигитни кўрмаганман», деди ва у кишидан менинг ҳақимга умримнинг узоқ бўлишини сўраб дуо қилишларини сўради. Икки устозим: «Аллоҳ хоҳласа, умри узоқ бўлади», дея кўлларини дуога кўтаришди. Аллоҳ таолога шукрки, уларнинг дуолари ижобат бўлди. Бугунги кунда улардан ривоят қилган мендан бошқа ровий борлигини билмайман. Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олган бўлсин».