A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абулфатҳ Ансорий
PDF Босма E-mail

Саховий оламдан ўтгач, Умму Солиҳ диёрида шайхлик мақомига Ибн Моликий сайланди. Унинг бу мансабдаги фаолияти кўпга чўзилмади − оламдан ўтиб қолди. Шундан сўнг бу мақомга Абулфатҳ Ансорий сайланди. У шундай хабар беради: «Бизга шайхимиз қозиюл-қуззот Аҳмад ибн Ҳусайн Кифарий оталари айтиб берган бир ривоятни сўзлаб берган. У: «Мен бу диёрга келганимда, аллома Абу Шомма билан Абулфатҳ Ансорийлар орасида низо чиқиб қолди. Ўша мунозара шарти  ўша диёрнинг қироат илмидаги билимдони ким эканини аниқлаш эди. Улар ўша ишга масъул киши ҳузурига боришди ва бу ишда улар орасида хакамлик қилувчи киши ҳақида сўрашди. Ҳакам сифатида шайхимиз имом Илмуддин Қосим Лаврақий сайланди. У икки олимга қараб: «Мен сизлардан Имом Шотибийнинг Имом Ҳамза ва Имом Ҳишомларнинг вақф қилиши бобида келган:

«Бундан бошқа ўринларда ҳамза байна-байна (ўртача) 143 талаффуз қилинади. Калима охирида келган ҳамзанинг тасҳил (енгил) бўлишида Ҳишом Ҳамза билан бир хил деган байтни изоҳлаб беришингизни сўрайман, дейди».

Ушбу байтнинг шарҳи тўғрисида Имом Абу Шомма «ҳамза»нинг асли, турлари ва бу ҳақда наҳв олимларининг фикрлари, унинг ўқилишига олиб келган сабаблар, мазкур байтга тегишли луғат, эъроб, маънолар, баён, бадиъ, аруз ва қофиялар ҳақида ёзди. Имом Абулфатҳ эса  фақат «ҳамза»да вақф қилишга тегишли маълумотларни келтириш билан чекланди. Илмуддин Қосим Лаврақий улар ёзган маълумотлар тўғрисида тўхталиб, Абу Шомма ҳақида: «Бу киши имомлардан биридир», деган бўлса, Абулфатҳ ҳақида эса: «Бу киши муқрий − қироат ўргатувчи олим», деди. Ишга масъул бўлган кишида Абулфатҳга мойиллик бор эди. Бу мусобақани ўтказишдан мақсад ҳам муқрий − қироат ўргатувчи олимни аниқлаш эди. Мусобақада қироат бўйича расмий рухсат Абулфатҳга берилди. Мусобақа иштирокчилари кетадиган пайтда Абу Шомма жаҳли чиққан ҳолда Илмуддин Қосим Лаврақийга қараб: «Эй шайх! Мени сўйдинг-ку! Мен сендан яхшилик чиқади, деб ўйлаган эдим. Уларни бу даражада жоҳил деб ўйламагандим!» деди».