A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ибн Мақрун
PDF Босма E-mail

У ҳақда Заҳабий бундай дейди: «У солиҳ, обид, муқрий, муҳаққиқ, қироатларда беназир устоз эди. Олтмиш йил Аллоҳнинг розилиги учун Қуръон ўқитган, ҳатто оталар, фарзандлару набираларгача дарс берган ва бунинг эвазига ҳеч ҳақ олмаган. У ўзининг қўл меҳнати билан ризқ талаб қиларди».
У зот ривоятларни Сибт Ҳайёт, Абул Карам Шаҳразурийга ўқиб берган. Шунингдек, Али Саббоғ, Абулфатҳ Абдуллоҳ ибн Байзовий, Абу Ҳасан ибн Абдусалом ва бир нечта устозлардан қироатларни эшитган. Ибн Мақрун қадри улуғ, хайри бисёр, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи зот эди. У ҳақда Ҳофиз Абу Абдуллоҳ ибн Нажжор шундай дейди: «Шунчалик кўп инсонларга дарс берганки, уларнинг саноғини билиб бўлмайди».
Ҳижрий 577 йили рабиъул охир ойида вафот қилган. Тобути қабргача ҳеч ким жойидан силжимаган ҳолда бошлар узра етиб борган. Бу кишининг жанозасидан кўра кўпроқ жамоат йиғилган жанозани кўрмаганман. У зот салобатли, дуоси ижобат бўлувчи инсонлардан эди.