A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абу Жаъфар Қори
PDF Босма E-mail

Сибтул Ҳайёт айтади: «Ибн Жаммоз Абу Жаъфардан ривоят қилади: «У кунора рўза тутар эди. Бу Довуднинг (алайҳиссалом) рўза тутиш услуби бўлиб, бир муддат шу ҳолатда рўза тутди. Дўстлари ундан бу ҳақда сўрашганида: «Бу ишни нафсимни Аллоҳ таолонинг ибодатига чиниқтириш учун қиламан. Устоз Абу Абдуллоҳ Қассоънинг хатида қироат қиламан», деди. У тун ўртасида тўрт саломли намоз ўқир ва ҳар ракатида Фотиҳа сураси билан узун муфассал сураларни зам қилар ва намоз ортидан ўзи, мусулмонлар, унга Қуръон ўқиб берганлар, ундан олдин ва кейин унинг қироатида қироат қилганлар ҳақига дуо қилар эди. Сулаймон ибн Муслим айтади: «Мен Абу Жаъфарни вафот этаётганида кўрдим. Унинг ҳузурига ўзи тенги дўстларидан Абу Ҳозим Аъраж келди. Одамлар унинг атрофида қий-чув қилиб юборишди. Абу Жаъфар уларга жавоб бермади. Унинг куёви − қизининг эри Шайба: «Сизларга бир ажойиб ҳолатни кўрасатайми?» деди. Улар: «Ҳа», дейишди. Шайба Абу Жаъфарнинг кўкрагини очди, у ерда худди сутдек оппоқ юмалоқ нурли айлана кўзга ташланди. Абу Ҳозим ва унинг дўстлари:«Аллоҳга қасамки, бу Қуръоннинг нури», дейишди».

Нофеъдан ривоят қилинишича, Абу Жаъфар вафот этиб, уни ювишганида, томоғи ва юраги орасида худди Мусҳаф варагидек нарсани кўришди. Ўша жойда ҳозир бўлганлардан бирор киши бу Қуръоннинг нури эканига шубҳа қилмади 158.

Сулаймон ибн Абу Сулаймон Умарийдан ривоят қилинишича, у тушида Каъба ёнида Абу Жаъфарни кўриб: «Абу Жаъфармисиз?!» деб сўради. У эса: «Ҳа! Менинг номимдан дўстларимга салом айт ва уларга Аллоҳ таоло мени ризқланган, тирик шаҳидлардан қилганининг хабарини бер ва яна Абу Ҳозимга ҳам салом йўлла! Сен унга: «Сенга Абу Жаъфар: «Фойдалан, фойдалан! Аллоҳ таоло ва фаришталар кечки пайтлар сенинг мажлисингга назар ташлашади, деб айт», дегин» деди.

Ибн Жазарий: «Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исроил Қассоъ ўз қўли билан Абу Жаъфар вафотидан кейин чиройли суратда тушда кўрилгани ва туш кўрган кишига қараб: «Сен менинг дўстларим ва ҳар бир менинг қироатимда ўқийдиган кишиларга хушхабар етказгин! Албатта, Аллоҳ таоло уларни мағфират этди ва улар ҳақига қилган дуойимни ижобат қилди. Уларга айт, кечасида қодир бўлгунларича ўша намозларни ўқишсин!» деганини битиб қўйганини кўрганман»