A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳамза Зайёт
PDF Босма E-mail

Халаф ибн Тамим айтади: «Отам оламдан ўтди ва унинг зиммасида қарзи бор эди. Мен Ҳамза Зайётнинг олдига бориб, қарз эгаси билан гаплашиб, отамнинг қарзидан бирор нарса ўтиб беришини сўрашини илтимос қилдим. Ҳамза менга: «Сенга ёмонлик бўлсин, у менга Қуръон ўқитган эди. Мен ўзим Қуръон ўқитган киши уйидан сув ичишни кариҳ кўраман», деди».

Бир куни Ҳамза бир қудуққа тушиб кетди, уни қудуқдан чиқариш учун келган ҳар бир кишидан: «Сен менга Қуръон ўқиб берганмисан?» деб сўрар эди. Улар: «Сизга Қуръон ўқиб берганмиз», дейишса, улар ёрдамида қудуқдан чиқишни хоҳламас эди. Куфа аҳлининг ҳаммаси унинг шогирдлари эди. Улар бу ишни амалга ошира олмадилар. Шунда унинг олдига бир аъробий келиб, унда Қуръон ўқимагани, ундан Қуръон ўрганган кишидан ҳам Қуръон эшитмаганини айтганидан кейин уни қудуқдан чиқариб олди.

Имом Ҳамза қироатни ўргатганига ҳақ олмас эди. Иссиқ ёз кунларидан бирида бир шогирди унга сув берганида, уни ичишдан бош тортган. Имом Шотибий унга «мутаварриъ» − «тақводор», «парҳезкор» деб ишора қилган.

Шуъайб ибн Ҳарб айтади: «Мен Куфага бордим ва Суфён Саврий ва Шарик ибн Абдуллоҳлар Ҳамзанинг олдида Қуръон ўқиб ўтиришганини кўрдим. Мен ўзимча, учинчиси бўлар эканман-да, деб ўйладим». Ҳамза: «Мен мингта ҳадисни исноди билан Набийдан (алайҳиссалом) ривоят қилдим». Имом Шотибий у иккиси (Суфён Саврий ва Шарик)га «имом» деб ишора қилган. Ҳамза Қуръондан дарс берганидан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эди. Пешин ва аср намозлари орасида ҳамда шом ва хуфтон орасида ҳам намоз ўқир, туннинг аксарият қисмини бедор ўтказарди. Имом Шотибий унга «сабур» − «сабр қилувчи» деб ишора қилган. Бир ривоятда: «Мен уни қачон кўрмайин, Қуръон ўқиб ўтирган бўларди», дейилган. Ривоят қилинишича, Ҳамза ҳар ойда йигирма беш ёки йигирма етти марта хатм қилар эди. Имом Шотибий у кишига «мураттил» − «тартил билан ўқувчи», деб ишора қилган.