A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абу Абдуллоҳ Сожий
PDF Босма E-mail

Ибн Қоййим кўз тегувчининг кўзини ўзига қайтариш ҳақида ғаройиб воқеа айтиб берган эди: «Абу Абдуллоҳ Сожий ҳажга ёки ғазотга бўлган бир сафарида чиройли туясини миниб борар эди. Шериклари орасида «кўзи бор» киши бўлиб, нимага қарамасин, унга кўзи тегиб, талафот етар эди. Ҳамроҳлари Абу Абдуллоҳга: «Туянгни «кўз»дан эҳтиёт қил», дейишганда, «Туямга кўз тега олмайди», деганди. Бу хабар «кўзи бор» одамга етгач, у Абу Абдуллоҳнинг йўқ пайтини пойлаб, карвонининг олдига келди ва туяга тикилиб қараган эди, туя ерга думалади. Абу Абдуллоҳ келгач, унга ҳалиги одамнинг кўзи теккани ҳақида хабар берилди. Шунда у: «Уни олиб келинглар», деди. («Кўзли» одам келтирилгач, олдига ўтирди ва: «Бисмиллаҳ, ҳабиса ҳабисун ва ҳажарун ҳабисун ва шиҳабун қобисун − «кўзли» одамнинг кўзини ўзига ва ўзига яқин бўлган инсонига қарши қайтаргин, дея дуо қилди.)

«Раҳмоннинг яратишида бирор тафовутни (нуқсонни) кўрмассан. Бас, кўзингизни яна (самога) қайтаргин-чи, (унда) бирор ёриқни кўрармикинсан? «Сўнгра кўзингни қайта-қайта (самога) қарат, кўзинг сенга хор ва толиққан ҳолда қайтур», деди. Шунда ҳалиги одамнинг кўз қорачиги отилиб чиқди ва туя ҳеч нарса бўлмагандай, ўрнидан туриб кетди». (Мулк сураси, 3-4-оятлар)