A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Мустафо Исмоил
PDF Босма E-mail

Шайх Мустафо Исмоил Қуръон тиловати борасида дунёни ҳайратга солган  машҳур мисрлик   қориларнинг  етакчиларидан  саналади. У киши 1905-йил 7-июнда Мисрнинг ғарбий вилоятларидан бирида таваллуд топган. Мустафо Исмоил ўн икки ёшлигида Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.Кейинчалик тажвид ва қироат борасидаги билимларини чуқурлаштириш мақсадида Танто шаҳридаги “Аҳмадий  олийгоҳи”га ўқишга кирди. У ўзининг устози Идрис Фохирнинг қўлида Қуръони каримни ўттиз маротаба хатм қилди.Қуръони каримни тажвиди ва тилиоватини мукаммал ўрганиб ўн олти ёшлигидаёқ ўнта қироат бўйича ижозани қўлга киритди.Шайх ўзининг ёшлик чоғларини ана шундай сермаҳсул ўтказди. Шайх Мустафо Исмоил кейинчалик Мисрнинг турли шаҳарларида таҳсил олиш орқали Қуръон қироатида. етук шайхга айланди..Шуни алоҳида айтиш керакки, шайх Қуръон тиловатида қўлланадиган мақомот  илмини ҳам чуқур эгаллади ва ундан қуръон тиловатида ўта моҳирлик билан фойдалана олди. У мақомот  борасида бошқаларникидан фарқ қила
диган, янгича,  ажойиб услубга асос солди. Бу эса уни  Қуръон тиловатида ўзига хос мактаб асосчисига айлантирди. Мустафо Исмоилнинг  қироатини тинглаган инсон  беихтиёр Қуръони карим оятларининг чексиз руҳий  уммонига шўнғиб кетади. Оятларнинг мазмунини тадаббур қилади ва бу билан Парвардигоримизнинг буюк оятлари олдида ўзининг нақадар арзимас, нотавон кимса эканлигини ҳис этади.  Бунинг боиси шундаки, у зот  ўз овозининг тизгинини барча жабҳада маҳорат билан бошқара олади.Бу қобилият эса, унга оятларнинг мазмунини теран тарзда гавдалантириб берувчи  ҳазин оҳангни ҳосил  қилишга  ёрдам беради.У  ёқимли овози орқали тиловат асносида қироат, тажвид, тафсир ва мақомот илмларини орасини шу даражада умумлаштира олганки, бу жиҳатдан унга тенг келадиган кишини топпиш мушкул.  Ана шу қобилият уни машҳур қилди. Унинг номи бутун Мисрга донғи кетди. Унинг тиловати Миср радиоларида тингловчиларга ҳавола этилди.Мустафо Исмоилнинг 1300 дан ортиқ тиловати аудиотасмаларга ёзиб олинган. Унга
мансуб Қуръони каримнинг тўлиқ тиловати ҳам шулар жумласидандир.Мустафо Исмоил дунёнинг турли мамлакатларидан келган  таклифларга биноан кўплаб мамлакатларга сафар қилиб, у ердаги мухлисларини ўз тиловатидан баҳраманд этади. У 25 дан зиёд араб ва исломий мамлакатларда бўлиб, рамазон ойининг кечаларида тиловат қилиб берган. Шунингдек, у Туркия, Малайзия, Танзания, Германия ва  Ақш каби давлатларда ҳам бўлган. Шайх Мустафо Исмоил 1960-йил Қуддус шаҳрига борди ва Масжидул ақсода “исро ва меърож” кечаси муносабати билан тиловат қилиб берди. Мустафо Исмоил дунёнинг турли мамлакатлари томонидан нишон ва орденлар билан тақдирланган. Жумладан, 1958-йил Ливан, 1965 ва 1985-йилларда Миср, 1978-йил Танзания, шунингдек, Сурия, Малайзия каби давлатлар ҳам ўзларининг  нишон ва орденларини тақдим этдилар. Мустафо Исмоил 1978-йил 22-декабр жума куни вафот этдилар. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин.

Боқиев Комилхон Тошкент ислом институте 4-босқич талабаси