A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абдулбосит Ҳошим Муҳаммад
PDF Босма E-mail

Шайх Абдулбосит Ҳошим Муҳаммад Мутавалли қуйи Мисрнинг Мануфия вилоятининг маркази Шибробос қишлоғида 1928 йили 1 январда туғилганлар. У зот Абдулбосит Ҳошим Муҳаммад номи билан танилган. Чунки у зотнинг отаси вафот этганидан сўнг Ҳошим  исмли одам ўз кафиллигига олиб тарбия қилган эди. Шайх Абдулбоситнинг отаси у зот туғилишидан олдин вафот этган. Онаси эса 6 ойлик чақалоқликлирида  вафот этади. Шайх Абдулбосит опаси ва унинг турмуш ўртоғи билан биргаликда Искандарияга сафар қилади. 7 ёшга тўлганида, поччаси уларни ташлаб кетади. Шундан сўнг опа-ука Қоҳирага сафар қиладилар. Уларни Ҳошим Муҳаммад ўз қарамоғига олади.

 

Шайх Абдулбосит Қуръони Каримни Ҳошим Муҳаммаддан таълим олиб, 8 ёшда тўлиқ ёд оладилар.

 

 

Ҳошим Муҳаммад шiайх Абдулбоситни Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган санад билан шайх Аҳмад Абдул Ғаний Абдур Раҳимдан ўтказиб олиши учун Усют шаҳрига юборади. Шайх Аҳмад Абдул Ғаний Абдур Раҳим 7 қироатдан ижоза берувчи қориларнинг бири эдилар. Қори Абдулбосит у зотдан тажвид илмига оид турли матнларни ўтказиб олиб, ижоза оладилар.

У зот 11 ёшида тўрт ярим ойда «Шотибийя матни» китобини ёд олади. Сўнг шайх Аҳмад Абдул Ғанийдан 5 йил мобайнида ушбу китобдан мукаммал таълим олиб, уни шайх ижозасидан ўтказиб олади.  Шу аснода Шайх Абдулбосит у зотдан «Муваттоъ» ва «Булуғ ул-амнийя фи шарҳи итҳаф ил-барийя» китобларидан ҳам дарс олади. Шайх Абдулбосит 7 қироатдан ижоза олганларидан сўнг шайх Аҳмад Абдул Ғаний у зотни ўзларининг устози бўлмиш Маҳмуд Муҳаммад Хаббутнинг ҳузурларига юборадилар. Шайх Абдулбосит бу зотдан «Дурра» ва «Шотибийя» йўналишларидан ижоза оладилар. Сўнг шайх Аҳмад Абдул Ғанийнинг олдига қайтиб келадилар. Шундан сўнг шайх Аҳмад Абдул Ғаний улуғ шайх ва устозларни меҳмондорчиликка чақиради. Шайх Абдулбосит уларнинг ҳузурларига кирадилар. Уларнинг ҳар бири Абдулбоситга 15 тадан савол бериб, имтиҳон қиладилар. Имтиҳондан яхши ўтганларидан сўнг улар шайх Абдулбоситга 10 қироат бўйича ижоза берадилар. Шундан сўнг шайх Аҳмад Абдул Ғаний ўзлари ҳам ижоза берадилар. Мана шу вақтда у зотнинг ёшлари 17 да эди.

Шайх Абдулбосит кейинчалик Қоҳирага сафар қиладилар.  У ерда 2 йил истиқомат қиладилар. Сўнг «Масжид ул-Қоноий»нинг имоми шайх Мустафо Ҳасан Саиднинг ҳузурига борадилар. У киши билан ҳеч қандай ҳақ олмасдан Қуръони Каримдан таълим беришга келишиб олишади. Шайх Абдулбосит 19 ёшида Мустафо Ҳасан Саидга «Тоййиба» матнидан таълим беришни бошлайдилар. У ерда 8 йил давомида яшайдилар. Шайх Абдулбосит Анкабут сурасини тиловат қилиб берганидан сўнг Шайх Мустафо Ҳасан вафот этади. Шайх Мустафо Ҳасан вафотидан олдин «Тоййиба» йўналиши бўйича шайх Абдулбоситдан ижоза олган эди.

Кейинчалик шайх Абдулбосит Қоҳирадаги Қироатлар институтига ҳужжат топширади. Буни эшитган Азҳарнинг шайхи Абдураҳмон Тож шайх Абдулбоситни фиқҳ, тафсир, наҳв, сарф ва балоғат фанларидан имтиҳон қиладилар ҳамда унинг буюк иқтидор соҳиби, илмий савияси жуда ҳам юқори эканини билгач, шайх Абдулбоситга Азҳар университетига тафсир йўналиши бўйича Магистр ва Докторлик босқичларида ўқишни таклиф қилади. Шундан сўнг 1962 йили шайх Абдулбосит Докторликни ёқлайдилар ва Азҳар университетининг «Усул уд-дин» факултетида дарс бера бошлайдилар. Шайх Абдулбоситнинг мазкурлардан ташқари бир неча устозлари бўлган.

Устозлари:

1.         Шайх Аҳмад Абдул Ғаний;

2.         Шайх Маҳмуд Муҳаммад Хаббут.

Шогирдлари:

1.         Аҳмад Ҳомид Абдул Ҳафиз;

2.         Маҳдий Муҳаммад Ҳарозий;

3.         Холид Ҳасан Абулжуд;

4.         Аҳмад Толабаҳ;

5.         Абдуллоҳ ибн Солиҳ;

6.         Абдуллоҳ ибн Ножий.

Абдуссомад Тожиддинов