A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Абдураҳмон ас-Судайс
PDF Босма E-mail

Қуръон тиловат қилиш – мусулмон банданинг энг яхши сифатларидан бири ҳисобланади. Ҳар ким ҳам Қуръон ўқишни ўрганиши мумкин. Дастлабки ҳарфидан бошлаб Қуръони Каримни ўз қонун-қоидаларига кўра якунлашлик – айнан мана шу жараёнда тўғри тиловат қилиш, хатосиз ўқиш ҳолати пайдо бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир қорий (қироат қилувчи)нинг ўзига хос овози ва оҳанги бўлади. Тўғри ва жозибадор оҳанг (тағанний) – қулоққа ёқимли бўлади; ва маъноси идрок қилинган онларда айнан ўша оҳанг – қалбнинг ич-ичларигача таъсир қилиб, ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Ўзга ибора билан айтганда: “этни жимирлатади”, ўзгача руҳият бахш этади.

Қуръони Карим қироатларини тинглаб юрадиган ҳар қандай ақл-идрокли мусулмоннинг – машҳур Қуръон қорийларидан бўлган Абдураҳмон ас-Судайсни таниши табиийдир. Ушбу бетакрор Қуръон қорийси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Маккаи Мукаррамада бўлиб қайтган кўпгина ватандошларимиз унинг қироатини эшитганларида, ўша Каъба атрофида бўлган лаҳзаларини соғинч билан ёдга оладилар.
Шайх Абдураҳмон ибн Абдул Азийз ас-Судайс – Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромнинг имом-хатиби бўлиб ҳисобланади. У – дунёдаги энг машҳур қорийлардан бири. Қуръони Каримни Хафс қироати бўйича ўқийди.
Ҳижрий 1382 (мелодий 1961-62) йили Саудия Арабистони қироллигининг Ал-Қосим туманидаги Ал-Бакирия ҳудудида таваллуд топган.
Ас-Судайс ар-Риёд шаҳрида яшаб улғайди. Аввал Ибн Ҳорис бошланғич мактабида ўқиди. Кейин Риёддаги маъҳад (институт)ларнинг бирида таҳсил олди. Ҳижрий 1399 (мелодий 1978) йили, 12 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, олий баҳога сазовор бўлди. 1995 йили “Уммул Қуро” дорулфунунида шариат фанлари доктори лавзимига эга бўлди.
Айни дамда Макка шаҳридаги “Уммул Қуро” дорулфунунининг олий таълим кафедраси профессори (шайхи) бўлиб ҳам фаолият юритиб келади.
Абдураҳмон ас-Судайс – ўзининг қалбларга кириб борадиган гўзал қироати билан, чиройли овози билан шуҳрат қозонган. У кўпгина ваъз-насиҳатлар, амри-маъруфлар, хутбалар ҳам айтиб келади.
Ўзининг илк хутбасини ҳижрий 1404 йили – Масжидул Ҳаромга имом этиб тайинланганида ўқиган эди. У кўпинча Масжидул Ҳаромда хуфтон намозидан сўнг ақида, тафсир, ҳадис ва бошқа турли илм соҳаларига бағишланган дарслар ўтиб келади. Абдураҳман Ас-Судайс дунё бўйлаб кўплаб конференцияларда бўлиб, Қуръони Карим ўқув марказлари ҳамда жомеъ-масжид очилишларида иштирок этган.
Оиласи ҳақида тўхталадиган бўлсак:
Рафиқаси: Фотима бинти Алий ас-Судайс.
Ас-Судайснинг тўққиз нафар фарзанди бор:
Ўғиллари: Абдул Азийз, Бакр, Суҳайб, Абдуллоҳ.
Қизлари: Сумайя, Зайнаб, Амийма, Насийба, Малийка.
Абдуроҳман Ас-Судайснинг барча фарзандлари ҳам Қуръон илмларини ўрганиб келишмоқда.

Энг ожиз банда тайёрлади