A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Али Ҳузайфий
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Саудиялик қори ва имом – Али ибн Абдураҳмон бин Али бин Аҳмад Ҳузайфий ҳижрий 1366 йили Макка жанубидаги Авомирда (Қорнул-мустақим қишлоғида) таваллуд топди.

 

Али Ҳузайфий Қуръони Карим ва Хатмини, шу билан бирга, турли шаръий илмларни   устози шайх  Муҳаммад бин Иброҳим ал-Ҳузайфий ал-Омирий қўлида ўрганди. Шундан сўнг  ҳижрий 1381 йили Саудия жанубидаги Балжураший шаҳридаги мадрасада, кейин эса 1383 йили махсус маъҳад (институт) да таҳсил олди. Ҳижрий 1392 йили Ар-Риёд дорилфунунининг шариат куллиёти шаҳодатномасини олгандан буён, Олий Балжурашийда имомлик вазифаси билан бир қаторда Илмий-тадқиқот маъҳадида ҳам фаолият юритиб келади.

Али Ҳузайфий ҳижрий 1395 йили Ал-Азҳар дорулфунининг магистри бўлди, кейин эса «Ислом мазҳаблари ва фиқҳий ихтилофларга барҳам бериш» ҳақидаги диссертацияни ёқлаб, докторлик лавозимига сазовор бўлди.

Ҳижрий 1397 йилларда «Исломия» дорулфунунининг шариат куллиётида  ҳамда кўпгина илм даргоҳларида Қуръони Карим, тавҳид, ҳадис, фиқҳ, мазҳаблар ва дин усуллари каби фанлардан сабоқ берди.

Али Ҳузайфий ҳижрий 1399 йили Масжидун-Набавийга имом-хатиб этиб тайинланди. Ҳижрий 1401 йили Рамазон ойида Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромда таровиҳ намозига имомлик қилган. 1402 йилдан буён эса Мадинадаги Масжидун-Набавийнинг имоми хизматида фаолият юритиб келмоқда.

У кўплаб илмий қўмита ва ташкилотларнинг ҳурматли аъзоси. Мисол тариқасида: Мадинаи Мунавварадаги Қуръони Карим билан алоқадор илмий қўмитанинг раиси, Фаҳд бин Абдул Азиз қошидаги «Мураттал қироатлар бўйича Мусҳафи Шарифни нашр қилиш» қўмитасининг эътиборга молик аъзоларидан биридир.

У кўплаб мусулмон давлатлари бўйлаб илмий анжуманларда иштирок этиб келади, Қуръони Карим тиловатларида қатнашади, радио ва ойнаи жаҳон дастурларида чиқишлар қилади. Бундан ташқари, бир неча диний китобларнинг муаллифи ҳамдир.

У Саудия ва дунёнинг машҳур қориларидан деб эътироф этилган. Ва унинг Қуръон тиловатлари ёзилган бир қанча дисклари ҳам кенг оммага тақдим қилинган.

Али Ҳузайфий Қуръони Карим борасидаги илмлари ва самарали меҳнатлари учун машҳур Қуръон шайхларидан ижозат (расман қорийлик шаҳодатномаси) ҳам олган. Улардан баъзилари:

• Шайх Аҳмад Абдул Азиз аз-Зайёт. Бу шайх Али Ҳузайфийга «10 қироат бўйича ижозат» берган.

• Шайх Омир ас-Саййид Усмон. Хафс қироати бўйича ижозат берган. Ва Али Ҳузайфий унга 7 қироат бўйича тиловат қилиб берган. (Аммо  Бақара сураси якунига етмасидан шайх Омир вафот этган).

• Шайх Абдул Фаттоҳ ал-Қозий. Унга Хафс қироати бўйича Хатм топширганлар.

• Бундан ташқари, Шайх Ҳаммод ал-Ансорийдан ҳадис илми соҳасида ҳам ижозат олганлар.

Али Ҳузайфийнинг дорулфунунда сабоқ беришидан ташқари, баъзи энг муҳим вазифалари ҳақида маълумот берсак:

• Турли йилларда Қубо масжидининг имом-хатиби,

• Ҳижрий 1401 йили Масжидул-Ҳаромнинг имом-хатиби,

• Ҳижрий 1402 йилдан буён Масжидун-Набавийнинг имом-хатиби.

Али Ҳузайфий қуйидаги саналарда Маккаи Мукаррамада таровиҳ намозига имомлик қилганлар:

ҳижрий 1405, 1406, 1408, 1409, 1410 ҳамда 1411 йиллар.

Энг ожиз банда тайёрлади