A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Саад ал-Ғомидий
PDF Босма E-mail

Қуръон қорийлари ҳақидаги норасмий видео лавҳаларда Саад ал-Ғомидий биринчилар қаторини эгаллайди. Қуръоннинг хотиржам оҳангидаги тиловати, ҳақиқатда кишини ўйлантириб қўяди, араб тилини билсангиз ёки ҳеч бўлмаганда уни асосларидан хабардор бўлсангиз, албатта. Қуръоннинг бетакрорлиги шундаки, араб тилини билмасдан туриб ҳам, у сизни ўзига маҳлиё қилиб қўяди. Қуръон тиловатида ким илғорлиги хусусида кўп баҳс юритса бўлади, шундай бўлса ҳам сўзсиз Саад ал-Ғомидий, ҳеч бўлмаганда, Яратувчининг Муқаддас Китобини тиловат қилувчи таниқли қорийларнинг ўнлигига киради ва кўпчилик бунга ҳамфикрдир.

Муҳтарам шайх Саад ал-Ғомидий Саудия Арабистонининг шарқида Даммам шаҳрида ҳижрий 1387 йил бешинчи ойининг 19-санасида таваллуд топган, бу милодий 1967 йилга тўғри келади. Даммам шаҳрида бошланғич, ўрта ва олий ўқув юртларини тамомлаган. Ақсо шаҳридаги Муҳаммад ибн Сауд номидаги ислом дорулфунунининг шариат куллиётида таълим олган. Саад тиришқоқ талабалардан бири эди. Ҳар доим Ислом ва Қуръонни ўрганиш ёзги курсларида ва шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиб келган. Саад дорулфунундаги таълим давомида доим Қуръонни такрорлаб турарди. Талабалик давридаёқ у чиройли овоз эгаси деб таънилган эди. 1411 йилда Саад таровиҳ намозини имом бўлиб ўқиб берди ва бу унинг ислом дунёсида танилишининг бошланиши эди. Айнан шу пайтда биринчи марта унинг тиловати ёзиб олинган эди. Уни ичига: “ал-Азҳоб” ва “аз-Зумар” суралари кирган эди. Саад ал-Ғомидийнинг тиловати мусулмонлар қалбидан жой олди ва айнан шу вақтдан бошлаб у машҳур бўлди. Хижрий 1410 йилда у таълим олишни ниҳоясига етказди. Хижрий 1415 йилда эса 25 ёшида Қуръон сураларини тўлиқ ёд олди. Хижрий 1417 йилда Имом Ҳафс ривояти билан Имом Осим қироати бўйича имтиҳон(ижоза)ни топширди. Саад ал-Ғомидийнинг ўзи, талабалар ва Қуръонни тўлиқ ёд олмоқчи бўлганларга, бу ишда шошмасликни тавсия қилади. Энг қулай муддат – 5 йил, дейди. Баъзилар айтганидек: «Ким беш йил давомида Қуръонни ёд олса, уни эсдан чиқармайди».
Саад ал-Ғомидийнинг ўзига Муҳаммад Сиддиқ ал-Миншавий ва Марван ал-Қодирийнинг Қуръон тиловати ёқади. Унинг айтишича: Мен, Муҳаммад ал-Миншавийнинг тиловатидек, қалбимга сингиб, ҳис-туйғуларимни жунбушга келтирадиган тиловатни ҳис этмаганман. Айниқса, унинг “ал-Хашр” сурасининг сўнги қисмини ўқиган вақтда.
Саад ал-Ғомидий оилавий. Уч ўғилнинг отаси. Сўнгги пайтларда шайх Саад ал-Ғомидий, бутун дунё мусулмонлари орасида машҳур бўлган, нашидаларни ижро этиб келмоқда.

Хуршид тайёрлади