A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абдуллоҳ Басфар
PDF Босма E-mail

Замонамизнинг машҳур қориларидан бири, қироат устози, Қуръони каримга хизмат қилишдуа катта жонбозлик кўрсатиб келаётган олим Абдуллоҳ ибн Алий ибн Абдуллоҳ Хаййил Басфар ҳафизаҳуллоҳ 1381 ҳижрий 9 Зулқаъда ойида Саудия мамлакатининг Жидда шаҳрида тавуллуд топган.
Абдуллоҳ Басфар Жиддадаги «Фалоҳ» мадрасасидаги «Қуръон ёдлатиш» ҳалқаларидан бирида Қуръони Каримни ёд олган. 1406 ҳ.да Малик Абдулазиз университетида Исломий билимлар бўйича бакалавор шаҳодатномасига эга бўлган. 1407 ҳ.да шайх Айман рушдий Сувайддан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидан Шотибий тариқаси асосида ижоза олган. 1412 ҳ.да Маккаи мукаррамадаги Уммул-қуро университетида «Шариат» куллиясининг «Фиқҳ ва усул» кефедрасида «Ибн Рушднинг «Бидоятул-мужтаҳид ва ниҳотул-муқтасид» китобидаги иттифоқотларининг биринчи қисмини таҳрир қилиш» мавзуида илмий иш қилиб, магистерлик даражасига эга бўлган. 1419 ҳ.да ўша университетнинг мазкур кефедрасида мутахассислик йўналиши бўйича «Рофиъийнинг «Китобул-азиз шарҳул-важиз» китобининг олтинчи қисмини таҳқиқ қилиш ва ўрганиш» мавзуидаги иши билан докторлик ёқлаган.
Абдуллоҳ Басфар бир қанча етук олимларнинг таълим-тарбиясини олган. У қуйидаги устозлардан Қуръон ўрганган:
-    Шайх Фазлуллоҳ Бухорий;
-    Шайх доктор Аднон Сарминий;
-    Шайх Муҳаммад Шамсон;
-    Шайх доктор Айман Рушдий Сувайд.
Шунингдек, у бир қатор олимлардан бошқа шаръий билимлар бўйича таҳсил олган. Жумладан:
-    Шайх Абдуллоҳ ибн Беҳ;
-    Доктор Комил Салома;
-    Доктор Ножий Ажам;
-    Шайх Ҳасан Айюб;
-    Шайх Абдулмунъим Таълиб;
-    Шайх Абдуллатиф Саббоъ;
-    Муҳаммад Солиҳ Хусарий;
-    Абдулғаффор Абдурраҳим ва бошқалар.
Абдуллоҳ Басфар айни вақтда кўплаб толиби илмларга устозлик қилади. Мансур Шаъбий масжидида ўнлаб ҳофизи Қуръонларни етишитирди. Малик Абдулазиз университетида ҳам қатор олмиларни тайёрлаб, дину миллат хизматига камарбаста қилган. У ҳозир ҳам ушбу фаолиятда мувафақиятли иш олиб бормоқда.
Шайх Абдуллоҳ Басфар қуйидаги вазифаларда хизмат кўрсатади:
-    Ислом Робитаси қошидаги халқаро Қуръони Каримни ёдлатиш ҳайъатининг бош котиби;
-    Жиддадаги Мансур Шаъбий жомеъсида имом-хатиб.
-    Малик Абдулазиз университетида Исломий билимлар бўлими илмий ходими (доцент);
-    Жиддадаги халқаро Қуръони Каримни ёдлатиш ҳаъати қошидаги «Оилавий меҳрибонлик мадрасалари» мудири;
-    www.albasaer.net интернет сайтининг раҳбари;
-    Халқаро Қуръони Каримни ёдлатиш ҳаъати қошидаги «Маҳаллий ҳожилар саломатлик кампанияси» раҳбари;
-    Ҳасан Аббос Шарабталий хайрия жамғармаси бош маслаҳатчиси;
-    Мансур Шаъбий хайрия жамғармаси бошқарув кенгаши раиси ўринбосари.
Устоз Абдуллоҳ Басфар бугунги кунда бир қатор турли ташкилот ва жамиятларнинг аъзоси:
-    Саудиядаги «Қуръони Карим илмлари» илмий жамияти аъзоси:
-    «Қуръони Карим ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъати» бошқарув кенгаши аъзоси;
-    Жиддадаги «Эзгулик уюшмаси» оммавий жамияти аъзоси;
-    Риёздаги «Етим болалар» оммавий жамияти аъзоси;
-    Африкадаги «Мусҳаф ҳовлиси омонатдрлари» кенгаши аъзоси;
-    Ислом олами Робитасининг Исломий ташкилотларни тузиш ҳайъатининг ижроий кенгаши аъзоси;
-    Ислом олами Робитасидаги «Мусулмон олим ва муфаккирлар халқаро учрашуви» аъзоси;
-    Халқаро Раҳмат Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни таништириш маркази таъсис кенгаши аъзоси;
Абдуллоҳ Басфарнинг илмий-ижодий фаолияти:
Абдуллоҳ Басфарнинг Қуръони каримга қилган катта хизматларидан бири Қуръони каримнинг тўлиқ хатмисининг овоз ёзувидир. Муҳтарам устоз уни Ҳафс ибн Сулаймоннинг имом Осимдан қилган ривоятида ўқиган. Бу хатм 1419ҳ.да Мадинаи мунавварадаги Малик Фаҳд номидаги Мусҳафи шарифни чоп этиш уюшмаси томонидан нашр этилган ва Жидда радиосидан эферга узатилган. Бу муборак хатм кўпчилик қироат мутахассилари томонидан эътироф этилган ва бутун Ислом оламида кенг тарқалган.
Шайх Басфар жаноблари маҳаллий ва фазоий телеканаллар орқали мўмин-мусулмонларга кўплаб кўрсатувларни тақдим этган. Жумладан, «Ижтимоий суратлар», «Покиза сийрат», «Жумъа суҳбати», «Ифторлик суҳбати», «Қуръоний ўйлар». Булардан ташқари бир қатор кўрсатувларда чиқишлар қилган ва қилиб келмоқда.
Шайх Абдуллоҳ Басфар турли ҳажмдаги китоб ва рисолалар муаллифи ҳамдир:
-    «Фотиҳа сураси ҳақида ўйлар». Бу китоб асосида махусус кўрсатув ҳам тақдим этган.
-    «Йўқотилган хушуъ».
-    «Нафсни поклашдаги оний чақнашлар»
-    «Иш бошиларга итоат этиш».
-    «Сиддиқ сийратидан парчалар».
-    «Бақара сурасининг аввалги оятлари ҳақида ўйлар».
-    «Охират куни: мушоҳадалар, ўйлар».
-    «Осон тажвид».
-    «Рофиъий – арабу ажам олими».
-    «Террор ҳодислари ҳақида минбар хутбалари».
-    «Юсуф сурасидаги ибрат ва далолатлар».
-    «Ҳаж мавсими атрофидаги сўзлар».
-    «Рамазон: фазилатлар ва ҳодисалар».
-    «Қиёматнинг каттаю кичик аломатлари сайланмаси».
-    «Оятул-Курсий борасида ўйлар».
-    «Қуръони Каримни чуқур тафаккур қилиш атрофидаги ёғдулар».
-    «Ҳидоятчи Раҳмат соллаллоҳу алайҳи васаллам: у зотни севиш ва у зотга нусрат бериш».
-    «Андалусия масжиди хутбаси».
-    «Шуъайбий масжиди хутбаси».
Шайх Абдуллоҳ Басфар Ислом Робитаси қошидаги халқаро Қуръони Каримни ёдлатиш ҳайъатининг бош котиби вазифаси юзасидан Ўрта Осиёдаги кўплаб мамлакатларга ташриф буюрган. Жумладан, Ўзбекистонга ҳам мустақилликнинг илк йилларида келиб, бу ердаги қорилар фаолияти билан танишган. Бугунги кунда қўшни мамлакатларда Абдуллоҳ Басфарнинг ташаббуси билан Қуръон мактаблари ва курслари қизғин фаолият олиб бормоқда. Мазкур ташкилотнинг ташаббуси билан ҳар йили дунё бўйлаб юзлаб мусулмон фарзандлари Қуръони Каримнинг ҳофизи бўлиш шарафига муваффақ бўлмоқдалар.
Аллоҳ таолодан барча азиз уламоларни, Қуръон ходимларини, хусусан, шайх Адуллоҳ Басфар жанобларини Ўз ҳифзу ҳимоясида асраб, Қуръони Карим йўлида, Ислом йўлида олиб бораётган хизматларини бардавом ва баракали этишини сўраймиз. Амин!

www.albasaer.net интернет сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид