A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Абдулқодир Андижоний
PDF Босма E-mail

Мовароуннаҳр, хусусан, Андижон заминидан кўплаб олимлар, шоирлар, халқ ардоқлаган, суйиб эъзозлаган Қуръон ҳофизлари етишиб чиққан. Ана шундай Қуръон ҳофизларидан бири, туғилиб ўсган юртини дунёга танитган бемисл қироат соҳиби Муҳаммад Қодир Холмирза Андижонийдир. У зот 1912 (ҳ.1330) йили Андижонда таваллуд топганлар. Ёшликларида Афғонистонга кўчиб ўтиб, ўша ерда истиқомат қилиб қоладилар.

 

Кейинчалик Маккаи Мукаррамага сафар қиладилар. У ерда Умра ибодатини бажарганларидан сўнг Мадинаи Мунавварага борадилар.

 

Бошланғич таълимни Андижондаги устозларидан олганлар. Ундан сўнг Қуръони каримни пухта ёд оладилар, фиқҳ, усулул фиқҳ ва турли илмларни ўзлаштирадилар.

Ўша пайтда Мадинаи Мунавварадаги қироат имомлари ҳузурларига бориб, “Шотибийя” матнини мукаммал ёд олиб, Шотибий йўналиши бўйича етти хил қироатдан ижоза оладилар.

Илм олиш билан бир қаторда одамларга Қуръони карим тиловати ва тажвид фанидан таълим берар эдилар. Қироат ва тажвид илмларини Шайх Кароматуллоҳ Махдум ҳамда Шайх Абдулмажид Ободийлар ҳамроҳлигида устозларининг ҳузурида, тонгдан бошлаб то пешин намозигача “Манзуматуш-Шотибийя” китоби асосида ўрганадилар.

Абдулқодир Андижоний Шайх Кароматуллоҳ Махдум билан Қуръон ва қироат бўйича олган илмларини етти йил мобайнида такрорлайдилар. У зот жуда кўплаб устозлардан таълим олганлар.

Устозлари:

1. Шайх Зиёуддин. У зотдан Қуръони каримни Ҳафс Осимдан қилган ривояти асосида ёд оладилар;

2. Фақиҳ Шайх Низомиддин Яъқубдан фиқҳ, усулул фиқҳ илмларини ўрганадилар;

3. Шайх Ҳабибуллоҳ. Ундан алоҳида турли фанларни ўрганадилар;

4. Шайх Ҳасан шоир. Ундан Манзуматуш-Шотибийя фи қироатис-сабъ” китобини таълим олиб, ёдлайдилар. Сўнг унинг маъноларини сўзма-сўз, жуда ҳам диққат-эътибор билан ўрганадилар. Шундан кейин Қуръони каримни тўлалигича, етти қироат йўналиши бўйича ўқиб берадилар. Сўнгра “Манзуматуд-дурратул музийя фи қироатис-саласил мутаммима лил-аъшр” китобини пухта ёд олиб, бунинг асосида “Шотибийя” ва “Дурра” йўллари орқали ўн қироатни ўрганадилар;

5. Шайх Бинямин Соъатий Андижоний. Ҳар йили ёз фаслида Тоиф шаҳрига у кишининг ҳузурига борардилар. У зотдан ҳадис илми бўйича сабоқ олиб, “Саҳиҳи-Бухорий”ни тўлиқ ўқиб ўрганганлар.

Ёзган асарлари:

1. Рисалатун фит-тавҳид”;

2. “Итҳафул-фузалои мухтасар манорил ҳуда фи баянил-вақфи вал-ибтида”.

Ана шундай юксак мақомларга эришган улуғ олим, буюк қори Мадинаи Мунавварада 1995 (ҳ.1416) йили саксон олти ёшда вафот этдилар. Жанозаси Масжидун Набавийда ўқилиб, Бақеъ қабристонига дафн қилиндилар.

Аллоҳ таоло Абдулқодир Андижонийдан рози бўлсин!

Тошкент Ислом институти талабаси

Тожиддинов Абдуссомад