A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Раҳматуллоҳ қори
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE AR-SA MicrosoftInternetExplorer4

Раҳматуллоҳ қори

Раҳматуллоҳ қори Абулқосим ўғли 1917 йил 15 майда (1335 йил 24 ражаб) Андижон шаҳрида ҳунарманд оиласида таваллуд топганлар. Оналарининг исми Ҳалимахон бўлган.

Раҳматуллоҳ қори ака ўн икки ёшларида акалари Неъматуллоҳ қори акада Қуръон ёдлашни бошлаганлар ва 24‑25 ёшларида Ҳофизи Қуръон бўлиб етишганлар. Йигирма олти ёшларида уйланганлар. Кейинроқ Қуръони Каримни Шаҳобиддин қори акада қайта ўтказиб, қироат ва тажвидларини такомиллаштирганлар.

1967 (1386‑1387) йили Покистонда Карачи шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон қорилар кўригида 2‑ўринни эгаллаганлар.

Раҳматуллоҳ қори ака ўз даврида Андижоннинг энг машҳур қориларидан бўлганлар. Андижонлик аллома Абдулмажид Қози домла Раҳматуллоҳ қори аканинг қироатларига баҳо берар экан: «Болам, Қуръони Каримни бир йўла маъноси билан ўқийсан‑да», – деб қўяр эдилар.

Раҳматуллоҳ қори ака алайҳироҳма ҳижрий 1981 йил 12 сентябрда (1401 йил 11 Зулқаъда) оламдан ўтдилар. Тириклик чоғларида Қуръон нурини дилларга таратиб ўтган устозимиз Раҳматуллоҳ қори аканинг қабрларини ҳам Аллоҳ таоло Қуръон нури билан мунаввар айласин. Омин!