A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мавзулар кўрсатки
Қуръони карим мавзулари кўрсаткичи
Муаллиф:    21.04.2011 22:11    PDF Босма E-mail

Инсон яралибдики, бу фоний дунёда не-не мўъжизаларгаю кароматларга гувоҳ бўлмади. Аммо у кўрган кашфиётлару ажойиботлар Куръони Карим мўьжизаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолаверади. Башарият Одам Ато замонидан буён не-не табаррук битикларга рўбарў келмади. Бироқ ҳаммасидан Қуръони Мажиднинг нур ёғилиб тургувчи сатрлари муқаддасроқ ҳисобланаверади. Одамлар наздида ардокди ва азиз нарсалар беҳисоб. Лекин комил инсонлар, иймон эгалари учун Қуръони Шариф оятларидан суюкли ва мўътабарроқ нима ҳам бор? Чунки у буюк тангримиз, меҳибон ва рахмли Ҳақ Таолонинг муқаддас каломидир. Чунки у Яратгувчининг ўз бандаларини тўғри йўлга етакловчи даъват китобидир. Чунки  у Аллоҳ Таолонинг ўз Расули Муҳаммад алайҳиссаломга юборган ваҳийси, яъни диний қўрсатмаларидир.
Тингланг, ҳофизул-Қуръон қўзларини юмган қўйи, оҳиста тебраниб, кироат ила Қуръон тиловат қиляиги. Вужудлар сел бўлган, томирлардаги қон муқаддас оятларнинг сеҳрига омухга оқади. Юраклар тиловат оҳангларига уйғун ураётгандай туюлади. Бутун еру кўк, замину мавжудот сукутда. Интиқ диллар мўъжиза калом соҳиби Аллоҳнинг ҳузурига талпинади. Унга етишмоққа интилади. Унинг шаънига беҳисоб ҳамдлар айтади, гуноҳларини кечмоқни илтижо қилади.
Тингланг: не-не алломаларни лол қолдирган табаррук оятлар янграмоқда. У фоний дунёнинг журму исёнларига мубтало бўлиб, Аллоҳ ҳузурида тонгла маҳшарда беражак ҳисобларини унутаёттан инсонларни кўз очишга, ўз Яратгувчисини  ва Кечиргувчисини танишга даъват этяпти. У одамларни ҳалол, пок мўмин ва тақволи бўлишга, эзгуликка ва инсофга ундаяпти. У бебақо, синов дунёсида ишонч, эътиқод ва иймондан бебаҳра гумроҳларни илоҳий ҳидоят йўлига, хақ йўлга чорламокда.
Заковатли инсонлар унинг ҳар ҳарфу авроқидан буюк кашфиёт ва мўъжизаларни топадилар, у етаклаган йўл сари юз бурадилар. Унинг ҳар бир каломи кўнгилларни Аллоҳнинг бемисл меҳрибонликлари ила овутади, таскин беради, ғафлат уйқусидан уйғотади. «Тавба» сурасида айтилганидай: Қуръон суралари ... «Иймон келтирганларнинг иймонларини зиёда қилур ва улар шод бўлурлар».
Қуръоннинг нозил бўлиши-ю, оят ва сураларининг ҳанузгача бирор ҳарфи, нуқтаси ўзгармаганлиги, салкам бир ярим минг йилдан бери башарий тафаккурни лол қолдириб келаётганининг ўзи мўъжиза эмасми? Инсоният томонидан жамланган беадад китоблару илм-фан ёдгорликлари, қанча-қанча сўз усталарию  шоиру фозилларнинг ижодлари Қуръон сатрлари олдида ожизу нурсиз эканининг ўзи бир мўъжиза эмасми? Зотан, «Ал-Исро» сурасида башорат қилинганидай: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмайдилар».
Хотирланг: энг мукаммал Ислом динини биринчи бўлиб қабул айлаган бахтиёр юрт — Арабистон жазираси. Рамазон ойи Жаноби Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тоғ бағридаги Ҳиро ғорида узун тунларни ва қайноқ кунларни тоат-ибодатда ўтказадилар, бу олам синоатларини ўйлаб тафаккурга бериладилар. Худди шу масканда пайғамбарлик ваҳийси нозил қилинади.
Бу инсоният тарихидаги энг бахтли кун эди, бу кун одамзот Аллоҳнинг муқаддас каломи ила илк бор танишмоққа киришган. Аллоҳнинг сўнгги Расули Муҳаммад алайҳиссалом Исломнинг табаррук дастурини етказа бошлаган. Аллоҳ томонидан Қуръон оятларининг нозил қилиниши Маккада 13 йил ва Мадинада 10 йил − жами 23 йил давом қилди. «Руҳулқудс» Жаброилнинг Аллоҳдан келтирган ваҳийларини ўқиш-ёзишни билмаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча йил мобайнида ёд қилиб, ҳофизага муҳрлаб олдилар. У кишидан эшитиб, бошқа мусулмонлар ҳам Қуръон оятларини ёдлашди. Пайғамбаримиз ҳузурларида бўлган саҳобаи киромлардан Абу Бакр, Усмон, Умар, Али, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб ва бошқалар ана шу ҳикматга тўлиқ оятларни хурмо дарахти пўстлоғи ва ясси тошлар, суяк ва ҳайвон териси, қоғоз ва бошқа жисмларга ёзиб боришган. Пайғамбар алайҳиссалом янги тушган оят қайси сурадан эканини, уни қаерга қўшиш кераклигини кўрсатиб турганлар.
Жаноби Пайғамбаримиз замонларида Қуръон суралари жамланиб, алоҳида китоб ҳолига келтирилмаганди. Ул зоти бобаракотнинг вафотларидан сўнг мусулмонлар билан муртадлар (диндан қайтганлар) ўртасида қаттиқ муҳорабалар бўлиб, уларда Қуръонни тўла ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлишди. Шунда ҳазрати Умар ҳазрати Абу Бакрга (Аллоҳ икковларидан рози бўлсин) агар қорилар шу тахлит ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин экан, шунинг учун уни жамлаб китоб ҳолига келтириб кўйиш зарур, деб маслахат бердилар.
Аввалига иккиланиб турган Абу Бақр бу ишнинг ниҳоятда зарурлигини англаб, саҳоба Зайд ибн Собитни хузурларига чорладилар ва Қуръонни китоб қилишни топширдилар. Ниҳоятда аниқлик ва зийраклик билан ёзувларни ҳар томонлама таҳлил этиб, барча оятлар кийик терисига ёзиб жамланди.
Учинчи халифа Усмон ибн Аффон замонларида араб бўлмаган кўпгина ўлкаларда Ислом кенг тарқалиб, турли халқлар мусулмон бўлдилар ва Ислом таълимотларини, энг аввало, Қуръони Мажидни ўрганишга киришдилар. Уларда Қуръонни ўқиш жараёнида ихтилофлар туғилиб қолгани сабабли саҳоба Ҳузайфа ибн Ямон халифа Усмонга бу хавфнинг олдини олишни маслахат қилдилар.
Яна Зайд ибн Собит бошчилигида алохида гуруҳ тузилиб, унга Абу Бакр давридаги саҳифалардан кийик терисига олтита нусха кўчиридди. Мазкур нусхалардан биттаси халифа Усмонга қолдирилиб, қолганлари мусулмонлар кўп яшайдиган диёрлардага катта шаҳарларга биттадан қори қўшиб жўнатилди. Фақат шу нусхалардан Қуръон кўчириш, шу қоридан қироат билан ўрганишга буйруқ қилинди. Шу боис мана неча юз йиллар ўттан бўлса-да, Қуръоннинг бирор ҳарфи ёки ояти ўзгартирилмай, мусулмонларнинг ягона қўлланмаси, диний, ижтимоий ва сиёсий ҳаётларида ҳамиша йўлбошчи бўлиб келяпти. Чунки Аллоҳ Таолонинг ўзи Қуръонни ҳеч қандай ўзгартиришсиз сақлашни зиммасига олган ва Унинг ўзи Қуръонда шундай ҳукм қилган: «Биз Қуръонни туширдик ва уни ўзимиз муҳофаза қиламиз».
Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинким, илоҳий китоб Қуръоннинг фасоҳатидан бизнинг Мовароуннаҳр халқлари хам бебаҳра қолишмади. Риюятлардан маълумки, ҳазрати Усмон даврларида кўчирилган ўша мукаммал олтита мусҳафнинг бирини буюк саркарда Амир Темур Кўрагоний Шоми шарифдан салтанат пойтахти Самарқандга олиб келтирган. Туркистон рус аскарлари томонидан босиб олингач, Қуръон Петербургга олиб кетилди. Шўро тузуми ўрнатилгач, ҳукумат бу муқаддас китобни эгаларига қайтариб беришга қарор қилади. У оташ аравада, кучайтирилган соқчилар назоратида аввал Уфага, сўнг Тошкентга олиб келинди. Қуръон бироз ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармасида сақланди, кейинчалик уни ўзбекистон халқлари тарихи музейига олиб кетишди. Халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) топшириғи билан битилган ўша машхур мусхаф 1989 йили   ўлка мусулмонларининг IV қурултойида яна диний бошқарма ихтиёрига қайтаридди ва ҳозирда шу бошқарма кутубхонасида авайлаб сақланмоқда
Қуръон шундай бемисл мўьжизаки, ҳанузгача ҳеч қайси илм ва заковат соҳиби унинг бирор сураси даражасидаги ҳикматни айта олмаган. У шундайин тансиқ, жозибали каломки, ҳар қандай доҳиёна фикрлар ва башоратлар асрлар ўтгани сайин эскириб, яроқсиз ҳолга келганида, унинг оятлари аксинча, вақт силсилаларида жилоланиб, янги оҳанг, янги мазмун касб этаверади. У шу қадар тубсиз уммонки, унинг саҳифаларидан илм-фаннинг барча соҳалари бўйича илмий мўьжизаларни − тарих, фалсафа, тиббиёт, кимё ва бошка фанларнинг кашфиётлари ҳақидаги башоратларни топа оласиз. Айни пайтда Қуръони Карим чинакам ахлоқ-одоб, инсоний тарбия китоби бўлиб, минг йиллардан буён одамзотни чиройли фазилатларга: эзгуликка, ҳалолликка, меҳр-шафқатга чорлаяпти, ота-онага, катталарга ҳурмат-эҳгиромда бўлишга даъват этяпти.
Қуръон мўьжизаси олдида не-не олиму алломалар, фозилу донишмандлар лол қолишмаган, унинг илохийлиги, муқаддаслигини тан олишмаган бўлсин! Унинг авроқу саҳифаларидаги ҳикматлар, ҳайратга солгувчи оятлар барча замонлар, жамиятлар учун бирдай хақиқат йўлини кўрсатиши, ер юзидаги ҳаётнинг беадад сир-асрорлари ва турмуш тарзи синоатларини равшан баён этиши инсонни охират кунининг муқаррарлигидан ва ҳар қандай гуноҳ жазосиз қолмаслигидан огоҳ қилиши билан ҳам илоҳийлик касб этган.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китоб ҳам Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи − Қуръони Каримнинг чексиз ҳикматлар манбаи эканини яна бир исботлайди, деган умиддамиз.
Аввало мазкур китоб унда Куръони Карим оятларининг ўзбек тилида илк бор кенг, батафсил тузилган мавзулар кўрсаткичи (фихрист) эълон килингани билан аҳамиятлидир. Бу кўрсаткич Ҳақ субҳонаҳу ва таоло каломини ўрганиш, ундан ўз илмий, ижодий, амалий фаолиятида фойдаланишга жазм қилган ватандошларимизга анча қулайлик яратади.

Аҳмад Муҳаммад Турсун

Батафсил ... Янгиланди ( 29.07.2017 11:11 )