A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: чуқур денгизлар ва ички тўлқинлар
PDF Босма E-mail

Аллоҳ Қуръонда дейди:

“Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса) кўришга яқин бўлмас...”. (24:40)

Мазкур оят денгиз ва океан тубликларида бўладиган қоронғиликка ишора қилиб, у ерларда инсон қўлини узатса (ёйса) кўринмаслиги хабарини бермоқда. Океан ва денгизларда 200 метр чуқурликдан бошлаб шу каби қоронғилик бошланади. Бундай чуқурликда ёруғлик деярли йўқолади(1-расм). 1000 метр чуқурликда эса ёруғлик умуман мавжуд бўлмайди.

Расм 1. Қуёш нурининг 3дан 30 фоизгачаси юза қисмдан қайтиб кетади. Сўнг кўк рангдан ташқари, 7 хил рангларнинг деярли ҳаммаси кетма-кет равишда шимиб олинади.

Оятнинг ушбу “...устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган...” жумлаларида биз океан ва денгиз сувлари тўлқинлар билан қоплангани, ушбу тўлқинларнинг устида бошқа тўлқинлар борлиги ҳақида маълумот борлигини кўрамиз. Шу нарса равшанки, иккинчи гуруҳ тўлқинлар бу биз кўрадиган ташқи тўлқинлар экан. Чунки оятда таъкидланмоқдаки, иккинчи гуруҳ тўлқинлар устида булутлар бор. Биринчи (гуруҳ) тўлқинлар қаерда экан?
Олимларнинг фикрларига кўра, улар турли зич қатламлар оралиғида юзага келадиган алоҳида тўлқинлар экан (2-расм).

Расм 2. Турли зичликка эга сув қатламлари ўртасидаги юза қисмлардаги ички тўлқинлар. Бири зич (пастдагиси), бошқасининг эса зичлиги камроқ (юқоридагиси).

Яъни, ички тўлқинлар икки қатлам: қуйи зич қатлам билан зичлиги кам бўлган юқори қатлам ўртасида мавжуд бўладиган тўлқинлардир. Ички тўлқинлар океан ва денгизларнинг тубидаги сувларини қоплайди, чунки бу сувлар юқоридаги сувларга қараганда зичроқдир. Ички тўлқинлар юза тўлқинлар каби ҳаракатланади. Ички тўлқинларни инсон кўзи илғамайди, лекин уларнинг ҳароратини ёки чучуклигини аниқлаш йўли билан билиш мумкин.
Шу ерда бир лаҳза тафаккур қилайлик азизлар. Биламизки, инсон зоти сув ости кемасиз ёки махсус воситаларсиз 40 метрдан қуйига шўнғий олмайди. Инсон океаннинг чуқур қоронғи жойида, мисол учун атиги 200 метр чуқурлигида чўкаётган махлуқот ёки мавжудотни қутқариш қобилиятига ҳам эга эмас. Олимлар кейинги вақтлардагина сув ости кемаси ҳамда махсус воситалар ёрдамида океанга шўнғиб қоронғиликдан хабар топишди. Ёки бўлмаса ички тўлқинларни олинг. Ким айта олади, Муҳаммад (с.а.в.) илмий тадқиқотлар ўтказиб, бу оятларни ўзлари ёзган деб?!