A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: булутлар
PDF Босма E-mail

Олимлар булут турларини ўрганиб, ёмғирли булутлар аниқ бир системага кўра шаклланиб юзага келишини ҳамда баъзи босқичларда бошқа булутлар ҳамда шамоллар билан алоқага (реакцияга) киришишини  аниқлаганлар.
Ёмғирли булут турларидан бири - бу момақалдироқли булут. Метеорологлар момақалдироқли булутлар қандай шаклланишини ҳамда қандай қилиб улардан ёмғир, дўл ва чақмоқ ҳосил бўлишини ўрганиб чиққанлар. Уларнинг аниқлашича, момақалдироқли булутлар ёмғир ҳосил қилиш учун қуйидаги босқичлар орқали ҳаракат қилади:
1) Булут шамол ёрдамида ҳайдалади: Шамол кичик парча-парча булутларни улар ўзаро қўшиладиган, бирлашадиган жой томон ҳайдаганда, момақалдироқли булутлар юзага келади (1-2 расм).

Расм 1. Йўлдош орқали олинган булутларнинг B, C ва D ерларга тўпланиш томон ҳаракатланиши. Чизиқлар шамол йўналишларини кўрсатади.

Расм 2. Момоқалдироқли булут ҳосил бўладиган уфққа яқин тарафга парча булутларнинг силжиши.

2) Бирлашиш: Сўнгра ушбу парча-парча булутлар катта булут ҳосил қилиш учун бирлашади (2-3 расм).

3) Уюм ҳолатда тахланиш (тизилиш): Парча-парча булутлар бирлашаркан, катта булут орасида юқори тарафга йўналган елвизак (сквозняк) кучая боради. Булут марказига яқин бўлган елвизак кучи унинг четидаги елвизаклардан кучлироқ бўлади. Ушбу елвизаклар булут “тана”сининг вертикал равишда қад кўтаришига сабаб бўлади, шунинг учун булут уюмга ўхшаб қолади (3-4 расм).

Расм 4. Момақалдироқли булут. Булут уюм ҳолида тўплангач, ундан ёмғир туша бошлайди.

Мазкур вертикал ривожланиш натижасида атмосферанинг совуқроқ жойларига қадар булут чўзилиб бориб, каттароқ ҳажмга киради ҳамда сув томчилари ва дўл юзага келишига сабаб бўлади. Энди, қачонки сув томчилари ва дўлларни ушлаб туриш елвизак учун оғирлик қила бошлаганда, улар булутлардан биз билган ёмғир, дўл ва ҳ.к. бўлиб туша бошлайди..

Аллоҳ Қуръонда дейдики:

“Аллоҳ булутларни ҳайдашни, сўнгра уларни бирлаштиришни, сўнгра уларни устма-уст қилишини кўрмадингизми? Сўнг (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз”. (24:43)

Метеорологлар булут тузилиши, таркиби ва функцияси ҳақидаги билимларга компьютерлар, самолётлар, сунъий йўлдошлар, ҳаво йўллари ва бошқа йўллар кашф этилгач, улар ёрдамида шамол, унинг йўналиши, намлик ҳамда атмосфера босимининг ўзгариб туриши ва даражаларини аниқлаш, ўрганиш билангина сўнгги йилларда эришдилар.
Оят давом этаркан, булутлар ва ёмғирни эслатиб бўлгач, дўл ва чақмоқ ҳақида сўз юритади:
“(Оллоҳ) осмондан-ундаги (булутлар) тоғидан дўл ёғдириб унинг (зиёнини) ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказур. Унинг чақмоғининг ёруғлиги кўзларни кетказгудек бўлур”. (24:43) 

Метеорологлар дўл ёғдирувчи момақалдироқли булутларнинг баландлиги 20 метрдан 30 метргача етишини аниқлаганлар. Буни эса Қуръонда “(Оллоҳ) осмондан-ундаги (булутлар) тоғидан дўл ёғдириб...” жумлалари билан келтириб қўйибди (5-расм).

Расм 5. Ёмғирли, момақалдироқли булут.

Мазкур оят бир савол туғдиради: нима учун оятда дўлга нисбатан “унинг чақмоғи” дейилмоқда? Бу чақмоқ ҳосил бўлишида дўл асосий омил вазифасини ўтайди деганими?
Келинг, “Бугун метеорология” номли китоб бу ҳақида нима дейди, кўрамиз. Жуда совуқ томчилар ва муз кристалларини жамлаган булут орқали дўлларнинг тушиши бошқа булутнинг қувватланишига (зарядланишига) олиб келади. Суюқ томчилар дўл тошларига қаттиқ урилиши билан музлаб, секинлик билан иссиқлик қўйиб юбора бошлайди. Бу ҳолат дўл тошларининг юзасини ўраб турган муз кристалларга қараганда ана шу дўл тошларнинг илиқ сақланишини таъминлайди. Қачонки, энди дўл тоши муз кристали билан реакцияга киришар экан, муҳим ҳодиса юз беради: совуқроқ оламдан илиқроқ олам томон электронлар силжий бошлайди. Шу сабабдан, дўл тоши манфий нисбатга ўзгаради. Худди шундай натижа (эффект) жуда совуқ томчилар билан дўл тоши ўзаро реакцияга киришганда ҳам юзага келади ва музнинг мусбат зарядланган енгил зарралари елвизак таъсирида булутнинг юқори қисмига силжийди. Манфий заряд билан қолган дўл булутнинг қуйи томонига ҳаракатланади, шунинг учун булутнинг пастки қисми манфий зарядли бўлиб қолади ва шу тарзда чақмоқнинг юзага келишига замин ҳосил қилади. Бундан хулоса қиламизки, дўл чақмоқ ҳосил бўлишида асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Чақмоқ борасидаги бундай маълумотларга яқин йиллар ичида эришилди. Бунгача Аристотелнинг метеорология ҳақидаги фикрларига суянилар эди. Мисол учун у атмосфера икки турли буғланиш: намлик ва қуруқликдан иборат эканлигини айтган. У яна момақалдироқ қуруқ буғланиш билан қўшни булутларнинг уришиши натижасида юзага келган бир овоздир, чақмоқ бу кучсиз олов билан қуруқ буғланишнинг куйиши ва ёнишидир, дейди.